«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Қозоғистонга қутқарувчи ва техникаларини жўнатди

06 мая, 20:07 3 058 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Қозоғистонга қутқарувчи ва техникаларини жўнатди Фото: tengrinews.kz
Ўзбекистон Қозоғистонга сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 209 нафар шахсий таркиб, 169 та техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситаларни жўнатди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди.

Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар