«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:14
ЎЗO‘Z

Наманган «қизил» ҳудудга киритилди. Карантин қоидалари ҳозирча сақлаб қолинади

06 мая, 13:03 2 839 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманган «қизил» ҳудудга киритилди. Карантин қоидалари ҳозирча сақлаб қолинади 5 май куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.

Наманган вилояти мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “қизил”, яъни юқори хавфли ҳудудга киритилди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Билдирилишича, вилоят бўйича 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

Вилоятдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг аксарият қисми Наманган шаҳрига тўғри келмоқда. Шу боис шаҳарда жорий этилган чекловлар, жумладан, автомобилларда махсус стикерларсиз фақат маълум соатларда ҳаракатланиш бўйича талаблар ўз кучида қолади. Наманган эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди”, - дейилган хабарда.

Фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралган.
Бундан олдин, Самарқанд “қизил” ҳудудга киритилгани, вилоятда карантин қоидалари сақланиб қолиши хабар берилганди.
Наманган, қизил ҳудуд, карантин




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар