«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:20
ЎЗO‘Z

Саҳарликка ўз қўлингиз билан лаваш тайёрланг

06 мая, 06:46 6 434 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саҳарликка ўз қўлингиз билан лаваш тайёрланг Фото: Getty Images
Баъзида кўнгил тансиқ егуликлар истайди. Мазали таом ейиш учун эса карантин тугашини кутиш шарт эмас. Хоҳиш бўлса кифоя, уй шароитида исталган таомни пишириш мумкин. Саҳарлик учун тез тайёрланадиган, мазали лаваш рецептини тақдим қиламиз.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Лаваш хамири
Қийма — 700 гр
Пиёз 2 дона
Пишлоқ — 250 гр
Помидор 2 дона
Тухум 3 дона
Майонез — 150 гр
Сметана — 200 гр
Кўкатлар
Туз, мурч — таъбга кўра
Ўсимлик ёғи

Тайёрланиш жараёни:
- Биринчи бўлиб қиймани тайёрлаб олинг. Қийма мол гўшти бўлиши шарт эмас, товуқ филесидан ҳам фойдаланиш мумкин.
- Қиймага туз, мурч, майда қилиб тўғралган пиёзни қўшинг.
- Тайёр бўлган аралашмани қизиган ўсимлик ёғига солиб қовуриб олинг.
- Помидорни думалоқ, кўкатларни майда қилиб тўғранг.
- Пишлоқ қирғичдан чиқарилади.
- Лаваш хамири очилади ва устига қийма солинади.
- Қийма устидан помидор, пишлоқ ва кўкатлар терилади.
- Майонезга сметана қўшиб соус тайёрланади ва ушбу соус маҳсулотларнинг устидан керакли миқдорда солинади.
- Лаваш эҳтиёткорлик билан рулет қилиб ўралади.
- Печ учун мўлжалланган идишга солинади.
- Бошқа бир идишга тухум чақиб, туз қўшилади ва яхшилаб аралаштириб олинади.
- Чақилган тухум лаваш устига суртилади, агар махсус чуқурроқ идишга солиб пишираётган бўлсангиз унда аралашмани идишга қуйиб юборишингиз ҳам мумкин.
- Лаваш қизиган печга 20-25 дақиқага қўйилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 313
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 475
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 318
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар