«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:32
ЎЗO‘Z

Леди Гули “Сардоба” аҳолисига ёрдам беришга киришди

06 мая, 04:08 6 581 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Леди Гули “Сардоба” аҳолисига ёрдам беришга киришди Гули Мурадова (Lady Guli Sheikh) Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани аҳлига кўмак беришга киришди. Бу ҳақда у Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Мен 5 апрелдан буён хайрия билан шуғулланяпман. 200 дан ошиқ хонадонга ёрдам бердик. Ўз маҳалламда ҳам 35 кишига ёрдам бердик. Биринчи сафар - озиқ-овқат маҳсулотлари, иккинчи сафар - пул берилди. Шуниндек, London College Of English ўқув марказимиз номидан “Саховат ва кўмак” фондига 2 миллион сўм юборилди”, - деди Гули Мурадова.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида ишламаётган, уйда ўтирган, ногирон ва беваларга ёрдам кўрсатиш мақсадида онлайн тарзда инстаграм, фейсбук орқали рўйхати тузилиб, пласстик-картаси пул ташланмоқда. Ажратилган пулнинг миқдори 45 миллионга етди.

Мурадова “Сардоба” ҳодиса бўйича ҳам тўхталди.
Мен ўзбекистонликман, шуни учун ватаним бошига иш тушганида четда қололмайман. Сардоба аҳволи жуда ёмон, чунки уни “то оёққа” қўйгунча анча маблағ керак. Айни вақтда Сирдарё бўйича ҳам пул ажратмоқчимиз. Шошилинч равишда 10 миллион сўмдан ошиқ маблағни ёрдам сифатида бермоқчимиз. Бир вагон озиқ-овқат ва зарур нарсаларни юбормоқчимиз”, - деб таъкидлади Мурадова.

Леди Гули қўшимча қилишича, “Сардоба” бўйича ёрдам кўрсатилаётганларнинг сони кўпчиликни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган ва Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган.

Оқибатда "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11,6 минг нафар аҳоли хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабар қилинган эди.
“Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 106
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 56
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар