«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон банкларида доллар курси тушишда давом этмоқда

05 мая, 18:46 4 323 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон банкларида доллар курси тушишда давом этмоқда Ўзбекистонда бир нечта банклар 2020 йил 5 май, сешанба, тонги ҳолатига АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини туширган. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Айрим банклар долларнинг нархини сотиш ва сотиб олиш учун мос равишда 10 100—10 150 сўм қилиб белгилаган. Ўтган ҳафтада ушбу икки кўрсаткич ўртача 10 180 сўмни ташкил қилганди.

АҚШ долларининг банкларда арзонлашаётганининг сабаби Ўзбекистон Марказий банки доллар курсини март ойидан бери иккинчи ҳафта кетма-кет туширганлиги билан боғлиқ, деб ёзган Spot. Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган, унга кўра долларнинг расмий курси 0,61 сўмга тушиб, 10 129,39 сўмни ташкил қилган.

Марказий банк курсни биринчи навбатда Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳолатидан келиб чиқиб белгилайди. Доллар биржада 10 134 сўмга баҳоланган.

Аввал Марказий банк сўмнинг апрель ойидаги «қулаши»га бозор шароитларидаги ўзгаришлар сабаб бўлгани ва яқин вақт ичида миллий валютанинг кескин «қулаши»га олиб келадиган омиллар йўқлигини билдирган.

«Қисқа муддатли истиқболда фундаменталь омиллар томонидан сўмнинг номинал алмашув курсига девальвацион босимнинг юзага келиши кутилмаяпти», — дея хулоса қилган Марказий банк.
доллар курси, банклар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 148
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар