«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:34
ЎЗO‘Z

«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида карийб 70 миллион сўм маблағ келиб тушди

05 мая, 10:55 2 552 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида карийб 70 миллион сўм маблағ келиб тушди Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳрида хайрия ёрдамини қабул қилиш пункти очилган. Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди.

Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.
Бундан ташқари, махсус очилган ҳисоб рақами (20212000100981895003) га бефарқ бўлмаган фуқароларимиз, хориждаги ватандошларимиз, бизнесменлар, турли ташкилот ва корхоналардан пул маблағлари келиб тушмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 70 миллион сўм маблағ келиб тушган.

Хусусан, жисмоний шахслардан:
- Payme орқали ("Хайрия" бўлими - "BizBirgamiz" логотипи) — 17 971 230 сўм;
- Click орқали ("Хайрия" бўлими - "BizBirgamiz" логотипи) — 8 894 440 сўм;
- юридик шахслардан эса ҳисоб рақамга — 41 636 595 сўм миқдорида маблағ келиб тушган.
Йиғилган маблағларга зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.

Барчага кўрсатаётган бағрикенглик ва эзгулик, "Салом, Сардоба, биз биргамиз!" хайрия акциясида иштирок этиш истагида бўлганликлари ва мураккаб аҳволда қолган сирдарёликларни қўллаб-қувватлаётганлари учун чуқур миннатдорлик изҳор этамиз.

Эзгулик ва савоб иш минг карра бўлиб қайтади❗️
"Тезкор штаб"нинг телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар