«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 07:39
ЎЗO‘Z

Буюк депрессиядан кейинги даврдаги энг кескин қулаш: АҚШ иқтисодиётида 1-чорак якунлари маълум қилинди

05 мая, 10:38 2 749 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буюк депрессиядан кейинги даврдаги энг кескин қулаш: АҚШ иқтисодиётида 1-чорак якунлари маълум қилинди Фото: REUTERS/Lucas Jackson/File Photo
Пандемия негизидаги инқироз натижасида АҚШ иқтисодиётида Буюк депрессия йилларидан кейинги даврдаги энг кескин қисқариш кузатилмоқда. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2020 йилнинг биринчи кварталида 4,8 фоизга камайди. Иккинчи кварталда ЯИМ ҳажми 40 фоизгача қисқариши мумкин, деб ёзади Reuters'га таяниб Kun.uz нашри.

АҚШ Савдо вазирлиги берган маълумотга кўра, мартнинг иккинчи ярмидан бошлаб иқтисодий фаолликнинг кескин пасайгани, миллионлаб америкаликлар ишсизлик нафақасига қараб қолгани натижасида мамлакат иқтисодий кўрсаткичларида пасайиш кузатилган.

Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг биринчи кварталида иқтисодий фаолликнинг 2/3 қисмини ташкил этувчи истеъмол харажатлари 7,6 фоизга қисқарди. Импорт ҳажми 15,3 фоизга камайди. Мамлакатдаги компанияларнинг умумий акциялари қиймати 16,3 млрд долларга арзонлашди. Бизнесга инвестиция киритиш ҳажми 8,6 фоизга қисқарди.

Биринчи кварталда ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,8 фоизга қисқарган бўлса, иккинчи кварталда 40 фоизгача қисқариши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

«Аксарият штатларда пандемия кайфияти 1 ойдан камроқ кузатилгани ҳолда зарарлар шунча бўлса, офат қамрови кенгайиб бораётган кейинги ойларда вазият янада оғирлашишини айтиш мумкин», дейди MUFG банклар тармоғининг Нью-Йоркдаги филиали бош иқтисодчиси Крис Рупки.

Экспертлар таҳлилларига кўра, ҳозирги кунда америкаликлар бошдан кечираётган иқтисодий тушкунлик 1929-1939 йиллардаги Буюк депрессия давридан бери илк бор кузатилмоқда.

Иқтисодчилар кўплаб мамлакатлар қўллаётган чора – иқтисодий зоналарни қайта очиш пандемиягача бўлган ҳолатга қайтишга ёрдам беришига ишончсизлик билдиришмоқда. Иқтисодий фаолликка қайтишга уриниш вирус тарқалишининг иккинчи тўлқинини келтириб чиқариши, натижада карантин чораларини янада кескинроқ, янада узоқроқ қўллашга тўғри келиши мумкин.

Соҳа мутахассислари прогнозларига кўра, карантин режими тугагандан сўнг ҳам АҚШда кескин иқтисодий ўсишни кутиш нотўғри. Катта эҳтимол билан майда бизнес субъектлари ўз иш фаолиятини буткул тўхтатишига тўғри келади.

Апрель ойи якунига кўра, ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилган 30 миллиондан ортиқ америкалик карантиндан кейин ҳам анча пайтгача иш топа олмаслиги мумкин.

Конгресс юзага келаётган иқтисодий зарарларни қоплаш учун 3 трлн доллар қийматида фискал пакетни қабул қилди. Федерал захира тизими фоиз ставкаларини 0 қийматга туширди. Аммо баъзи иқтисодчилар бу чоралар етарли бўлмаслиги мумкинлигини таъкидламоқда.

«Инқироз асоратлари узоқ вақт сақланиб қолиши эҳтимоли юқори. 2020 йилнинг биринчи кварталида қайд этилган ва кейинги квартал учун прогноз қилинаётган йўқотишлар ҳажми 2022 йил якунига қадар тикланмаслиги мумкин», дейди ING молиявий конгломератининг Нью-Йоркдаги бош иқтисодчиси Жеймс Найтли.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 106
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 28
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Бўлимлар