«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:14
ЎЗO‘Z

Президент Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги маҳаллаларни бориб кўрди

03 мая, 21:22 3 025 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги маҳаллаларни бориб кўрди Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига сафари давомида сув тошқинидан жабрланган яна икки туманда - Оқолтин ва Мирзаобод туманларида ҳам бўлди.
Мутасадди ходимлар фавқулодда ҳодиса етказган зарар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берди.

Сув тошқини туманнинг «Шодлик» ва «Аҳиллик» маҳаллалари ҳудудини ҳам босган эди. Уларда яшаётган 11 мингдан зиёд аҳоли Гулистон шаҳри ҳамда Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларига эвакуация қилинди. Ушбу нохуш воқеа оқибатида тумандаги жами 13 минг 397 гектар пахта, ғалла ва полиз экинларига зарар етган.

Давлат раҳбари мутасаддиларга ҳар бир хонадон эгалари билан гаплашиб, уларнинг уй-жойларини таъмирлаш, яхши шароити мавжуд хонадонларга аҳолини қайтариш бўйича кўрсатмалар берди.

Мирзаобод туманида нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашув бўлди.

Бу ҳудуд ҳам сув тошқини катта таъсир кўрсатган ҳудудлардан бири. «Навбаҳор», «Ҳақиқат», «Баҳористон» ҳамда «Йўлдошобод» маҳллаларида яшовчи қарийб 15 минг аҳоли туманнинг «Янгиобод» маҳалласи ҳамда Янгиер шаҳрига жойлаштирилган. Жами 7084 гектар қишлоқ хўжалиги майдонига зарар етган.

Президент қурилиш-таъмирлаш ишларини халқ билан маслаҳатлашиб амалга ошириш, деҳқон ва фермерлар муаммоларини жойига чиққан ҳолда ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳоли вакиллари давлат раҳбарига шундай қийин вазиятда халқ билан бирга бўлгани, қисқа вақтда катта ишлар қилиниб, ҳаёт изга тушаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Шу ерда ҳукумат аъзолари, мутасадди раҳбарлар билан қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, шикаст етган йўл ва кўприкларни таъмирлаш масалалари муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар