«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:42
ЎЗO‘Z

Адлия:“Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси бошланди

03 мая, 19:14 2 847 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия:“Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси бошланди Адлия вазирлиги Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан азият чекканларга гуманитар ёрдам юборди.

Гуманитар ёрдам ортилган биринчи юк машиналари Тошкент шаҳридан жўнаб кетди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур истеъмол товарлари тўплами билан кўп болалик оилалар, ногиронлиги бор шахслар, кексалар таъминланади. Бу Адлия вазирлигининг “Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси дастури доирасида амалга оширилажак тадбирлардан биридир.

Эвакуация қилинган фуқароларнинг бир қисми юридик коллежларга жойлаштирилди. Улар учун дам олиш ва ухлаш жойлари, иссиқ овқат, тиббий ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, Оқолтин туманининг Сардоба шаҳарчаси ҳамда Мирзаобод туманининг Ёшлар қишлоғи фуқароларидан 500 нафари, шу жумладан 200 нафар вояга етмаганлар Сирдарё вилояти юридик коллежи биносига жойлаштирилди. Вазирлик раҳбарияти Сирдарё вилоятида бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда.

Бундан ташқари, Сардобада кечаги фалокатдан жабр кўрганларга ижтимоий кўмаклашиш мақсадида вазирлик томонидан хайрли ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бунда хорижий ва миллий ҳамкорлардан маблағ йиғиш учун ҳомийлар жалб этиш, ёшлардан иборат кўнгиллилар гуруҳини ташкил этиш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун махсус телеграм-бот яратиш, адлия органлари ва муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда вазиятдан келиб чиқиб, ҳуқуқий маслаҳат беришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хайрия фаолиятида Давлат хизматлари агентлиги ҳам фаол иштирок етмоқда. Тез орада давлат хизматлари марказлари томонидан жойига чиқиб бепул хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Мамлакатимизда кечаётган мураккаб даврда Сирдарё вилояти аҳолиси яна бир синовга дуч келди. Фавқулодда ҳолат туфайли минглаб оилалар бошпанасиз қолди, коммуникация ва инфратузилма ишдан чиқди, қишлоқ хўжалиги ҳам жиддий талофот кўрди. Бу вазиятда бағрикенглик, нафақат давлат тузилмалари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес вакиллари ва оддий фуқароларнинг муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиши ғоят муҳим. Сирдарё аҳли #биз_биргамиз ва уларни бу мураккаб вазиятда ёлғиз ташлаб қўймаслигимизни ёдда тутмоғи даркор.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар