«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Отабек Мадраҳимов АҚШга кўчиб кетгани ҳақида: Ўзбекистондаги ноҳақ «запрет»ларга 15 йил чидадим

03 мая, 14:10 6 011 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Отабек Мадраҳимов АҚШга кўчиб кетгани ҳақида: Ўзбекистондаги ноҳақ «запрет»ларга 15 йил чидадим Фото: Instagram / @otabek_madrakhimov
Ўзбекистонлик таниқли хонанда Отабек Мадраҳимов ҳозирги кунда оиласи билан АҚШнинг Филадельфия штатида истиқомат қилади. Журналист Жасур Ҳамроев хонанда билан учрашиб, у билан суҳбат уюштирди.

«Ҳеч қачон Ўзбекистондан кетиш ниятим бўлмаган. Мен чет элга борсам, шарқоний мусиқаларга эга бўлган давлатларга борардим. Ўзбекистондаги ҳар хил ноҳақ ‘запрет’ларга 15 йил чидаб келдим. Америкага келиш ниятим бўлмаган. Кейин ўғлим шу ерга ўқишга кирди ва биз ҳам шу ерга кўчиб келишга қарор қилдик», — дейди хонанда Ўзбекистондан кетгани сабаблари ҳақида.

«15 йил ‘запрет’га чидаш бу қийин нарса. Эшигини таққилатиб бориб, ‘нимага концертимни бекор қилдинглар, нимага телевизорга чиқармаяпсизлар?’ деб сўрайсиз, бир йил чидайсиз, икки йил чидайсиз. Мен эса 15 йил чидадим, охири менга лицензия бериб, рухсат бериб, концертимни қиламан, деб Митхун Чакрабортини олиб келганимда ўша концертимни ҳам Азамат Ҳайдаров деган нопок инсон бекор қилдирди. Энг қизиғи ўша инсоннинг ўзи менга лицензия бериб, бўлди бошланг, деб оқ фотиҳа бериб, яна ўзи концертимни тўхтатди. Бундай воқеа уч марта такрорланди, охири чидолмадим. Сабаби, оила, бола-чақамни боқишим керак. Мен ўғри бўлмасам, ваҳобий бўлмасам, нега менга бундай қилишади?

Кечирасиз-у, одам ўлдирган одамниям беш йилда амнистияга чиқаришади. 15 йил ‘запрет’га чидаш қийин нарса.
Битта нарса, бир мансабдор шахсга ёқмай қолишингиз бу бутун Ўзбекистон халқига ёқмай қолдингиз, дегани эмас-ку? Бир инсонга ёқмай қолган бўлсам, бутун халқдан мени юзимни ўгириб қўйиш керак эмас-ку?
», — дейди хонанда сўзларини давом эттириб.

Отабек Мадраҳимов оиласи билан
Фото: Instagram / @otabek_madrakhimov

Отабек Мадраҳимовнинг айтишича, у 7 йилдан бери Америкада яшайди, бу вақт ичида бирор марта ҳам Ўзбекистонга келмаган. Хонанда Ватанни, мухлисларини соғинганини ҳамда Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ўзгаришлар уни хурсанд қилаётганини айтиб ўтди:

«Юртимиздаги ўзгаришлар жудаям менга ёқяпти. Сабаби ундан олдинги ‘запретлар’, бошқа вазиятлар жуда ҳам инсоннинг кайфиятини, хафсаласини тушириб юборган эди. Маданият вазирлигида ҳам яхши ўзгаришлар бўлиб, ноҳақ ‘запрет’лар бекор қилиниб, анча санъаткорлар саҳнага қайтди. Менга ҳам дўстим, яқиним маданият вазири Озодбек Назарбеков ‘қайтинг, ўртоқ, ҳаммаси жойида’ деб ваъда берди ҳамда бекор қилинган концертларим қайта тикланди. Бунинг учун Озодбекка миннатдорчилик билдираман. Вақт олий ҳакам, бизга қаршилик қилган инсонлар нотўғри қилганини энди англаб етаётгандир. Мен бир томондан менга қаршилик қилиб, ‘запрет’ қўйган инсонлардан миннатдорман. Агар шу ‘запрет’лар бўлмаганида мен Америкага келмаган бўлардим. Фарзандларим бу ерда университетларни битирди. Қуда-андали бўлдим, секин-секин ишларим ўз йўлига тушди».

Фото: Instagram / @otabek_madrakhimov
Қайд этилишича, Отабек Мадраҳимов Филадельфияда логистика компаниясини ташкил қилган. Компания жуда катта бўлиб, унинг Тошкентда ҳам филиали бор.
«Ҳозирги кунда ўзбекистонлик санъаткорларга тўғри маънода ҳавасим келяпти. Биз кўрган нарсаларни булар кўрмасин. Уларга яратилаётган шароитларга, эътиборга ҳавас қиламан. Бундан унумли фойдаланиб, фақат олға ҳаракат қилишларини тилайман», — дейди Отабек Мадраҳимов.
Отабек Мадраҳимов, запрет, хонанда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар