«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:37
ЎЗO‘Z

Марказий банк яқин вақт ичида пул ўтказмалари ва валюта курси билан боғлиқ вазият қандай бўлишини маълум қилди

02 мая, 10:36 3 476 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк яқин вақт ичида пул ўтказмалари ва валюта курси билан боғлиқ вазият қандай бўлишини маълум қилди Марказий банк томонидан "2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи" тақдим этилди. Шарҳда пул-кредит шароитлари, ташқи ва ички иқтисодий вазиятлар ва прогнозлар, инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар ҳақида маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

Қайд этилишича, асосий савдо-ҳамкор давлатларда иқтисодий фаолликнинг пасайиши Ўзбекистонга валюта оқими ҳажмига таъсир кўрсатади.
Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, ташқи иқтисодий шароитларнинг Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг камайишига салбий таъсири 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб тўлиқ намоён бўла бошлайди ва уларнинг ҳажми йил охирига қадар ўтган йилга нисбатан паст бўлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30-35 фоизга қисқаради. Бунда, апрель-июль ойларида пул ўтказмаларининг камайиши (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ойлик) 50 фоизга етиши мумкин ва кейинчалик босқичма-босқич тикланиш кузатилади.

Жорий йилнинг апрель ойида пул ўтказмалари ҳажми 2019 йилнинг мос ойига нисбатан 50 фоизга камайди. Бироқ, жорий йил апрелда пул ўтказмалари ҳажмининг ҳафталик таҳлилида, апрелнинг учинчи ҳафтасидан бошлаб маълум бир тикланиш қайд этила бошлади.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг қадрсизланиши ва асосий хомашё товарлари нархларининг пасайиши шароитида, экспорт ва пул ўтказмаларидан валюта тушумлари сезиларли даражада пасайди. Айни пайтда, республикада паст иқтисодий фаоллик шароитида импортга бўлган талабнинг сезиларли ўсиши кузатилмади.

Апрель ойининг дастлабки 3 ҳафтасида доллар алмашув курси ўртача 6,7 фоизга ўсди. Бунга, ўз навбатида, ички валюта бозорида алмашув курсининг маълум даражада тўғриланиши сифатида қараш мумкин”, - дейилади шарҳда.

Сўм алмашув курсидаги мазкур тўғриланиш жорий йил март ойида асосий савдо ҳамкорларимиз миллий валюталарининг қадрсизланиши натижасида юзага келган реал эффектив алмашув курси тафовутининг ёпилишига хизмат қилди.

Бундан ташқари, жорий йил апрелдан бошлаб асосий савдо ҳамкорлар валюталари курслари қадри бироз ошиб, нисбатан барқарор динамикани кўрсатмоқда.

Қисқа муддатли истиқболда фундаментал омиллар томонидан сўмнинг номинал алмашув курсига девальвацион босимнинг юзага келиши кутилмаяпти, дейилган маълумотда.
Марказий банк, пул ўтказмалари, валюта курси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 1
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар