«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:06
ЎЗO‘Z

Хитойлик эксперт Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш тажрибасини эътироф этди

01 мая, 12:30 3 149 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойлик эксперт Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш тажрибасини эътироф этди Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Евроосиё ижтимоий ривожланиш институти мутахассиси Сюй Тао Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларни таҳлил қилар экан, “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда қуйидаги асосий жиҳатларни таъкидлаб ўтди.

– Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясини ташкил қилиши туфайли аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва беморлар соғлиғини тиклаш бўйича зарур вазифаларни ўз вақтида бажариш имконини берди.

Иккинчидан, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган шошилинч чеклов чораларининг ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлаш лозим. Шаҳар ва ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланишнинг чекланиши, барча турдаги йўловчи ташиш транспорти ҳаракатланиши ҳамда турли оммавий тадбирлар ўтказишнинг тўхтатилганини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Учинчидан, коронавирус инфекциясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича тизимли комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон пандемиянинг мамлакат ва дунё учун қандай жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. Боиси ушбу ҳужжатда аниқ ва самарали чоралар, хусусан, мумкин бўлган иқтисодий йўқотишлар ўрнини қоплаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш каби масалалар кўзда тутилган.

Хусусан, унда солиқ тўловлари ва кредит қарзлари учун имтиёзлар бериш, коронавирус кўпроқ таъсир кўрсатган соҳаларга бюджет ссудаларини бериш вазифалари қайд этилгани диққатга сазовордир. Улар орасида туризм, транспорт, енгил саноат ва бошқа соҳалар бор.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Ўзбекистон раҳбарияти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида карантиндаги муассасалар ишчилари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қарашли шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга кўпайтириш вазифасини қўйди.

Умуман олганда, мазкур вазифаларнинг барчаси эпидемиянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча қийинчиликларни самарали енгишиб ўтиш имконини беради.
пандемия, кураш тажрибаси, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар