«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 18:20
ЎЗO‘Z

Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

01 мая, 06:54 2 495 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди Фото: Жаҳон банки
Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўз Твиттерида маълум қилди.

«Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган самарали иқтисодий-ижтимоий сиёсатни эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш сифатида бугун Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади», — деб ёзди Қўчқоров ўзининг микроблогида.

Жаҳон банки томонидан эълон қилинган матбуот релизида ёзилишича, бу қўшимча молиялаштириш Ўзбекистонда коронавирус оқибатларини юмшатиш учун ажратилмоқда.

Ушбу молиялаштириш ҳукуматнинг инқирозга қарши дастури доирасида давлат харажатларининг олдиндан кутилмаган тарзда ортиши, шунингдек солиқ тушумларининг қисқариши фонида давлат бюджетини қўшимча маблағлар билан таъминлайди.

Ўзбекистон коронавирус тарқалиши миқёсларини камайтириш учун соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масофаланиш соҳасида аввалдан пухта режалаштирилган зарур превентив чораларини қўллаган. Бироқ бошқа давлатларда ҳам бўлганидек фуқаролар ва хусусий сектор жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг пасайиши ҳамда карантин чекловларининг салбий оқибатларини ўз танасида ҳис қилди. Уларни юмшатиш учун ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни ошириш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш ва бизнесни ҳимоя қилиш чоралари, шунингдек, давлатнинг 2017–2021 йилга мўлжалланган ислоҳотлар дастури доирасида эришилган иқтисодий ўзгаришлар натижасини сақлаб қолиш учун инқирозга қарши дастур қабул қилди.

«Жаҳон банки томонидан ажратилаётган қўшимча молиялаштириш пандемия тарқалишининг олдини олиш, унинг инсонлар ва миллий иқтисодиёт учун оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг инқирозга қарши курашиш дастурини қўллаб-қувватлайди», — дея қайд этган Жаҳон банкининг ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

Аввалроқ Жамшид Қўчқоров халқаро ташкилотлардан кутилаётган ёрдам ҳақида маълумот бера туриб, Жаҳон банкидан 750 млн доллар олиш бўйича келишувга эришилганнини маълум қилган эди.

Жаҳон банки коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигига таъсирини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш учун 95 млн долларлик молиялаштириш дастурини тасдиқлагани хабар қилинган эди. Жаҳон банкининг сўнгги пресс релизига кўра, 200 млн долларлик ёрдам ўша молиялаштиришни тўлдиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 179
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 68
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 143
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 52
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 4
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 18
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 26
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 13
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 32
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 37
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 27
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 176
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 27
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 113
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 224
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 112
  • Бўлимлар