«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:37
ЎЗO‘Z

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди

30 апр, 23:45 2 349 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳозирда кузатилаётган иқтисодий инқироз инсон соғлиги инқирозига боғлиқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, ушбу инқироз бир вақтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланиши айтилмоқда. Касаллик тарқалишига боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликлар қарор қабул қилиш учун катта қийинчиликлар келтириб чиқараётганлиги айтилмоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодиётдаги жорий ҳолат ва кутилаётган тенденциялар бўйича ўз ҳисоботини эълон қилди.
Ушбу ҳисоботда вазирлик томонидан жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатнинг ўзига хос хусусиятларига тўхталган.

Биринчидан, юзага келган мураккаб иқтисодий вазият банк ва молия секторидаги қандайдир инқирозли ҳолат натижаси эмас ҳамда фискал ёки монетар сиёсат орқали унинг тўлиқ ечимини таъминлаш имконияти чекланган. Мавжуд вазият, энг биринчи навбатда «инсоний» ёки «инсон соғлиги инқирози» билан боғлиқ.

Иккинчидан, одатда инқирозлар талаб (банк тизимидаги инқироз ва кредитларнинг секинлашуви, ёки давлат қарзининг ошиб кетиши натижасида харажатларнинг қисқариши, даромадларнинг камайиб кетиши) ёки таклифнинг яъни, ишлаб чиқариш ҳажмларининг кескин қисқариши (уруш ва табиий офатлар, қарз инқирозлари ва ҳ.к.) билан боғлиқ омилларнинг бири таъсирида юзага келади. Амалдаги иқтисодий вазиятнинг мураккаблиги, бир пайтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланади.

Учинчидан, коронавирус пандемиясининг тўхтатилиши ва ундан кейинги босқичда чекловларнинг олиб ташланиши ҳамда ушбу касаллик тарқалишининг иккинчи тўлқини билан боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликларнинг мавжудлиги қарорларни қабул қилишда қуйидаги қийинчиликларни келтириб чиқармоқда:

«Шу нуқтаи назардан коронавирус пандемиясининг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш вазифаси, биринчи навбатда, ушбу касалликнинг аҳоли соғлигига таъсирини минималлаштириш, ушбу борада киритилган чекловларни эҳтиёткорлик билан босқичма-босқич олиб ташлаш ва келгусидаги вазиятни имкон қадар аниқроқ баҳолай олиш орқали инқироздан кейинги иқтисодий тикланиш сиёсатини тўғри шакллантириш ва амалга оширишдан иборат бўлади», — дейилади ҳисоботда

Коронавирус касаллигининг тарқалиши дастлабки босқичларда, яъни, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида, асосан Хитой иқтисодиётига ва кейинчалик ушбу мамлакатдаги вазиятнинг бошқа давлатларга таъсири сезила бошланган. Ҳисоботга кўра, февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб ва март ойида эса мазкур касаллик дунёнинг деярли барча давлатларига тез тарқалиб, ушбу мамлакатлар иқтисодиётига бевосита ўз салбий таъсирини кўрсата бошлаган.
жаҳон инқирози, иқтисодий инқироз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 104
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 132
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 215
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 50
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 210
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 86
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 154
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 212
  • Бўлимлар