«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:09
ЎЗO‘Z

Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди

30 апр, 21:46 4 494 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди Америка аллергик ва инфекцион касалликларни ўрганиш миллий институти раҳбари Энтони Фаучи (шу кунларда Америка қаҳрамони)нинг айтишича, коронавирус инфекциясини юқтирган ҳамда оғир аҳволда бўлган беморларга ремдесивир дорисининг фойда бериши яққол аниқ бўлди. Унинг сўзларига кўра, мазкур препаратни қўллаш натижасида беморда симптомлар 15 кун эмас, балки 11 кунда барҳам топади. Бу ҳақда интернетдаги манбаларга асосланиб Далетов.уз хабар берди.

Мутахассислар коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва оғир аҳволда бўлган 197 нафар беморни 10 кун давомида ҳамда яна 200 нафар беморни беш кун давомида ремдесивир билан даволашган. Синовга олинган 397 нафар беморда пневмония аломатлари кўзга ташланган ва қонида кислород даражаси паст бўлган, аммо уларга ҳали сунъий нафас олиш аппарати керак бўлмаган. Беморларнинг ярми 14 кунлик даволанишдан сўнг касалхонани соғайиб тарк этган.

Ҳозирча дорини кўп сонли беморларда синовдан ўтказишмоқда. Препаратни ишлаб чиқарувчи Gilead компанияси яқин ҳафталарда тадқиқот ва синов натижаларини тўлиқ эълон қилиши кутилаяпти.

Қизиқ тарафи, мазкур дорининг синовдан яхши ўтганлиги ҳақидаги хабар ортидан нафақат Gilead компанияси акциялари, балки Америка фонд бозори ўса бошлаган.
коронавирус, даволаш, Энтони Фаучи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар