«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:47
ЎЗO‘Z

Илмий исбот: Рўза тутган киши ёшаради...

30 апр, 14:04 3 310 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Илмий исбот: Рўза тутган киши ёшаради... Олимлар рўза тутиш билан минг дардни даволаса бўлади, дейишади. Хусусан, рўза тутган одам ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муаммолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа кўплаб касалликлардан холос бўлар экан.

Токио технологик университети олими Ёсинори Осуми вақтинчалик очлик, яъни рўзанинг касалликларга даво бўлиши ва танани ёшартиришини илмий исботлаган. Япониялик бу олим аутофагия механизмларини кашф этгани учун 2016 йилда тиббиёт ва физиология соҳаси бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди (Аутофагия “ўзини ўзи емоқ” деган маънони англатади).

Аутофагия барча жонли мавжудотларда бўлади. Бу танани кераксиз чиқиндилар, бактериялар ва бошқа ҳужайралардан тозалаш қобилиятидир. Натижада организм нафақат тозаланади, балки эрта қаришдан ҳимоя қилинади, тана ёшаради.

Аутофагия қорин оч бўлганида фаоллашади. Ташқаридан емиш келмаганидан кейин ички манбалар кераксиз чиқиндилар, шунингдек, патоген бактериялар ҳисобидан энергия ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳайратланарлиси, ҳужайралар Аллоҳ иродаси билан шундай яратилганки, улар ўзларини ўзлари тозалаб туриш қобилиятига эга.

Мутахассисларнинг фикрича, инсон тўқ юрганда ҳужайралар фаол ишламас экан. Бу танамизда шлак ва кераксиз чиқиндилар йиғилишига сабаб бўлади. Оқибатда турли касалликлар урчийди. Инсон оч бўлганида ҳужайралар ўзини-ўзи тартибга солиш учун фурсат бўлади.

– Рўзадор одам оч қолганида организмидаги ҳужайраларнинг нобуд бўлган қисмлари утилизация қилинади, – дейди Тошкент тиббиёт академияси тадқиқотчиси Элёрбек Раҳматуллаев. – Организм барча инфекция ва токсинлардан тозаланади. Инсон организми оч қолганда ҳужайралар ичкарида тўпланиб қолган ахлатлар, ёғлар, шлаклар, гижжалар, хавфли ҳужайраларни “ёқиб” энергия ишлаб чиқаради. Шунингдек, эски ҳужайралар емирилиб, янгилари пайдо бўлишига замин яратади. Яна бир мисол, рўзадор одамнинг ошқозон ва ичак фаолиятида ўт суюқлиги камайиши кузатилади. Бу аъзоларида яраси бор кишилар дардига даво бўлади.

Кембриж университети ва Британия илмий-тадқиқот институти молекуляр нейрогенетика бўйича профессори Д.Рубинштейннинг сичқонлар устида ўтказган тажрибаларидан маълумки, уларда 24 соатлик очликдан сўнг мия ва бошқа бир қанча органлар, жумладан, жигар фаолияти яхшиланган. Тадқиқот очликдан фойдаланган ҳолда олиб борилди ва бу жараёнда ҳайвонлар узоқ яшади, соғломлашди.

Мутахассиснинг айтишича, агар саҳарлик ва ифторликда меъёрий тарзда, соғлом овқатланиш талабларига риоя қилган ҳолда рўза тутсак организмдаги касалликларга қарши иммунитетни кучайтириш, семизликка қарши монелик пайдо қилиш, тўқималарда тўпланиб қолган ортиқча моддалар ҳамда тузларни ҳайдашга ёрдам берган бўлар эканмиз.

Манба: ЎзА
рўза тутиш, тана, ёшартириш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 220
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 126
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 149
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 121
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар