«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Президент картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берди

30 апр, 00:43 2 414 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берди Шавкат Мирзиёев 29 апрель, чоршанба куни, пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

Йиғилишда жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бораётгани, кўплаб давлатларда ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатилгани, шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кундаги энг муҳим масала ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. Бу борада суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилаётгани, ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш жараёнлари давом эттирилаётгани айтилди.

Шунингдек, йиғилишда маҳсулот етиштиришни ошириш, стратегик захираларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва туман раҳбарида 2020 йил 1 июндан 2021 йил 1 июнгача аҳоли эҳтиёжини таъминлаш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

Туманларда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятлари, оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликдаги резервлар аниқ белгилаб берилган. Энди шу бўйича ишни ташкил этиб, етишмайдиган маҳсулотни бошқа туманлардан олиш ёки ортиқчасини сотиш лозимлиги қайд этилди.

Президент мисол тариқасида Деҳқонобод туманида пахта экилмаслиги, ғалла эса лалми майдонда етиштирилиши, Чироқчи туманида 100 минг гектардан ортиқ яйлов ерлардан самарали фойдаланилмаётгани, мазкур туманларда Қорақалпоғистон тажрибаси асосида кооперация усулида чорвачилик корхоналари ташкил этиш яхши самара беришини айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонда етарли ҳажмда етиштирилмайдиган маҳсулотлар майдонини кенгайтириш ғоят муҳимлигини таъкидлаб, 2019 йилда қарийб 60 минг тонна гуруч импорт қилингани, етарли ер майдонлари бўла туриб, 150 минг тонна картошка четдан олиб келингани ажабланарли ҳолат эканини билдирди.

2020 йилда қўшимча 10 минг гектар ерларда, жумладан, Хоразмда 6 минг, Қорақалпоғистонда 3 минг, Сирдарёда 1 минг гектарда кўчат усулида шоли экиш бўйича топшириқ берилди. Картошка экиладиган майдонларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Ёғ-мой саноати тизимидаги қувватлардан атиги 46 фоиз фойдаланилаётгани, хом ашёнинг 90 фоизини чигит ташкил қилшини инобатга олиб, 22 та йирик ёғ-мой корхонасига оборотдан чиққан 50 минг гектар ерни бириктириб, соя, махсар, кунгабоқар каби мойли экинлар етиштиришни йўлга қўйиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришни 40 минг тоннага етказиш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга донни бозор нархида сотиб олиш, донни қайта ишловчи хусусий корхоналарни жалб қилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ички бозорни маҳсулот билан тўлдиришда томорқа, экспорт учун дала деҳқончилиги катта захира ҳисобланади. Икки йил олдин ташкил этилган «Томорқа хизмати» тизимидаги 244 та корхонанинг 65 таси экспорт қилмоқда. Бироқ кўп жойларда бу хизмат тўлиқ ишламаяпти. Шу боис мазкур тизимни такомиллаштириш, корхоналарга кўчат етиштириш учун ер ажратиш, уларни техника ва ускуналар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилишини ташкил этиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 66
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар