Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл сенсацион биографик китоб ёзиш учун икки журналист — Омид Скоби ва Кэролин Дюранни ёллади, деб хабар берди The Sun.
Китобнинг ишчи номи: Thoroughly modern royals: The real world of Harry and Meghan (Замонавий қироллик оиласи аъзолари ҳақида батафсил: Гарри ва Меганнинг реал олами). Китоб 300 бетдан ортиқ бўлади. У 2020 йилнинг августида сотувга чиқарилади.
Эр-хотин қироллик қасридаги 2018 йилнинг майида тўйларидан кейин бошланган ҳаётлари ҳақидаги барча ҳақиқатларни сўзлаб беради. Гарри ва Меган бу ҳақиқатлар Британия қироллик оиласида жанжал келтириб чиқариши мумкинлигини инкор этмаяпти.