«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:12
ЎЗO‘Z

Президент Бухорода табиий офат оқибатларини кўздан кечирди ва олотликлар билан учрашди

28 апр, 20:45 4 713 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Бухорода табиий офат оқибатларини кўздан кечирди ва олотликлар билан учрашди «27 апрель куни республикамизга Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келган, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида секундига 9-40 метргача тезликда шамол эсган эди. Оқибатда бир неча фуқаро жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлди. Шунингдек, уй-жойлар, автотранспорт воситалари, инфратузилма объектлари ва экин майдонларига зарар етди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун зудлик билан Бухоро вилоятига етиб борди. Вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.






Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди.

Давлат раҳбари кечаги кучли шамол кутилмаган ва илгари кузатилмаган табиий офат бўлганини, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди.

«Халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган. Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади. Энг муҳими, руҳни туширмай, биргаликда курашсак, бу қийинчиликлардан кучли бўлиб чиқамиз», деб таъкидлади Президентимиз.

Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.
Шавкат Мирзиёев, Бухоро, табиий офат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар