«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

Дмитрий Песков Путиннинг вирусологга айланиб бораётгани ҳақида ҳазил қилди

27 апр, 11:28 2 794 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дмитрий Песков Путиннинг вирусологга айланиб бораётгани ҳақида ҳазил қилди Фото: «Кremlin.ru»
Россияда коронавирус эпидемияси бошлаганидан бери давлат раҳбари Владимир Путин ушбу мавзуга шу қадар чуқур кириб кетдики, борган сари эксперт вирусолог бўлиб шаклланмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия 1» телеканали эфирида маълум қилган, деб ёзмоқда «РБК»га асосан Дарё.

Песков Путиннинг «Россияда ҳамма вирусолог» дея ҳазил қилганини эслатди. «Шахсан мен Путиннинг вирусологга айланиш йўлидан бораётганига шубҳа қилмайман», — деган Песков.

Федерал тиббий-биологик агентлиги болалар илмий-клиник маркази директори Юрий Лобзин ҳам Путин билан суҳбатлашганида унинг касаллик ҳақидаги маълумотларни билишидан ҳайратга тушганини таъкидлаган. Лобзиннинг айтишича, ҳар қандай профессионал шифокор ҳам бундай ахборотга эга эмас.

Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган 7 апрелда ўтказилган йиғилишда Путин мамлакатдаги ҳаммани вирусологлар деб ҳисоблашини қайд этган. Бироқ коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигини инобатга олиб биринчи навбатда ҳақиқий мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ солиш кераклигига урғу берганди.

Песков ҳам Путиннинг келаси ҳафтада COVID-19 эпидемияси борасида Россия фуқароларига мурожаат йўллаши мумкинлигини инкор этмаган. У президент мамлакатни босқичма-босқич карантин тартибидан чиқариш ҳақида гапириши мумкинлигини қайд этган. Матбуот котиби нима бўлган тақдирда ҳам чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини таъкидлаган.
вирусолог, Путин, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 93
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар