«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда тарвуз пишишига 10 кун қолди

27 апр, 08:06 3 922 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда тарвуз пишишига 10 кун қолди Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида полиз маҳсулотларидан тарвуз етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилган. Бу айниқса туманнинг Кўкдала ҳудудида кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳудуднинг миришкор деҳқонлари тарвуз парваришлашнинг интенсив усулларини қўллаш, серҳосил навларни етиштиришда илғорлик намоён этишмоқда .

Жорий йилда ҳам туман буйича 14 минг гектар ерга тарвузнинг эртачи, ўрта ва кечки навлари экилиши мўлжалланган.

— Шу йил ҳам 5 гектар ерга тарвуз экканмиз дейди, — тумандаги «Ражаб ота» фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Жуманазаров. — Биз уруғни ерга қадаганда қор бор эди. Ўзига хос меҳнати ҳам бўлди. Гектаридан 20 тоннагача хосил олиш ниятидамиз. Маҳсулотларимиз бутун мамлакатимиз бўйлаб тарқалади, элдан ортганини биринчилардан бўлиб, Россия ва Қозоғистонга экспорт қиламиз.

Маълумот учун, бу йил Чироқчи туманида 385 та фермер хўжаликлари ва 591 та томорқа эгалари тарвуз етиштиришга бел боғлашган.
Эътиборлиси, 5 030 гектар ерга экилган эртапишар тарвузнинг дастлабки хосили май ойининг биринчи ўн кунлигида пишиб етилади.

Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган. Ҳудудда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотларини экспортга жўнатишда экспортёрларга доимий равишда яқиндан ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Божхона расмийлаштирувларининг соддалаштирилган тартибда «яшил йўлак» орқали амалга оширилиши, тадбиркорларнинг қимматли вақтини ва маблағини тежашга, маҳсулотларни сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда.
тарвуз, Қашқадарё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 258
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 171
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар