«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:39
ЎЗO‘Z

Собиржон Мўминов АҚШга кўчиб кетиши сабаби ва у ерда нима иш билан шуғулланаётгани ҳақида сўзлаб берди

26 апр, 14:13 8 402 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Собиржон Мўминов АҚШга кўчиб кетиши сабаби ва у ерда нима иш билан шуғулланаётгани ҳақида сўзлаб берди Фото: Instagram / @sobirjon_muminov
Журналист Жасур Ҳамроев айни пайтда АҚШга оиласи билан кўчиб кетган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминовнинг Нью-Йоркдаги хонадонида меҳмон бўлди ҳамда хонанда билан интервью ташкиллаштирди. YouTube ва Instagram жонли эфирида уюштирилган интервью давомида аксарият интернет фойдаланувчилари Собиржон Мўминовнинг нима сабабдан ва қандай қилиб АҚШга кетгани билан қизиқди.

«Ўғлим Америка ва Германиядаги олий таълим муассасаларига ўқишга топшириб, бир неча университетга ўқишга кирди. Кейин Американи танлади. Ўқишга кетиш чоғида бир ўзи кетгиси келмади. Мен ҳам оилага, фарзанд тарбиясига қаттиққўл, талабчан бўлганим учун ўғлимни бир ўзини жўнатгим келмади. Шундай қилиб бир куни ‘Ада, мен Green Card тўлдираман, чиқади, ҳаммамиз бирга кетамиз’, деди. Мен рози бўлдим, лекин чиқади деб ўйламадим.

Бир куни ўғлим келиб, ‘Ада, суюнчи беринг, Green Card чиқди, энди ҳаммамиз бирга кетамиз Америкага’ деб қолди. Шундан кейин Муҳиддин Қориёқубов номидаги филармониядан зўрға жавоб олиб келдим. Мен бутун умр давлатнинг ишида ишлаганман. Ҳар доим ишни биринчи ўринга қўярдим. Ўғлим алдаб-сулдаб Америкага олиб келиб олди. ‘Green Card’ни оласиз-у, кейин орқага қайтасиз’ деганди. Йўқ, Green Card’ни ўзига яраша қонун-қоидалари бор экан, қачон киришингиз, қачон чиқишингиз белгилаб қўйилган экан. Бу нон-туз, насиба. Мана болалар ўқишяпти. Мен эса шу ерда концерт, тўйларни ўтказиб, қўлдан келгунича ўзбек миллий эстрада санъатини АҚШда намойиш этиб келмоқдаман», — дейди Собиржон Мўминов.

Собиржон Мўминовнинг айтишича, Америкада концерт ва тўй тадбирларини ўтказишни ташкиллаштирувчи компания очган. Хонандани тўй хизматига таклиф этмоқчи бўлганлар хизмат ҳақини шу компанияга ўтказади.

«Америкадан ҳар бир соҳада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп, айрим жойларда ўргатадиган жиҳатларимиз ҳам бор. Аслида ота-онага бўлган ҳурмат, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бориш, ‘Бисмиллоҳ’сиз бирон ишни бошламаслик, одоб-аҳлоқ, тоза-покизаликда америкаликлар биздан ўрнак олиши керак. Лекин йўлларда қоидаларга риоя этиш, светофорларда тўхташ, масалан, қизилми машина йўқ бўлса ҳам ҳайдовчилар ҳеч қачон ўтиб кетмайди, тўхтаб туради. Бир-бирига йўл беришга ҳам қаттиқ эътибор беради. Ёшми, қарими, эркакми, аёлми ҳаммаси учун қоида бир хил. Супермаркетларда, аэропортларда интизом сезилади», — дейди хонанда Америкада яшашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб.
Собиржон Мўминов, Green Card




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар