«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:49
ЎЗO‘Z

Жо Байден: «Кўрасиз, Трамп сайловни кечиктиришга уринади»

24 апр, 22:30 2 786 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жо Байден: «Кўрасиз, Трамп сайловни кечиктиришга уринади» Фото: NBC
АҚШ президентлигига демократик партиядан номзод бўлган Жо Байден амалдаги президент Дональд Трамп ноябрдаги сайловларни кечиктиришга уринишини айтди. Байденнинг фикрича, республикачилар етакчиси сайловда ғолиб чиқиш имкониятларини ошириш мақсадида шундай йўл тутиши мумкин.

«Кўрасиз, Трамп сайловларни қолдиришга уриниб кўради. Сайловлар нега ўтказилмаслигини изоҳлаш учун сабаблар ҳам келтиради. Сўзларимни эслаб қолинг», деб Байденнинг сўзларини келтирган SBC.

Байден сайловдаги рақиби Трампни танқид қилар экан унинг АҚШ почта хизматига ёрдам беришни хоҳламагани учун айблади. 10 апрель куни АҚШ почта хизмати ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилган, аммо Трамп ташкилотга ёрдам бериш шарт эмас деб ҳисоблаган.

Мамлакатдаги аксилинқироз дастури учун ажратилган 2,2 триллион доллардан бир доллари ҳам федерал почта хизматига ёрдам учун берилмаган. Байден Трампнинг бу қарорини «Америкага хос бўлмаган» деб баҳолади.

Барак Обама вақтида АҚШ вице-президенти бўлган Жо Байден президентлик сайловларида демократларнинг асосий номзоди бўлиши деярли аниқ. Августда партия уни ягона номзод сифатида эълон қилса, Байден 3 ноябрдаги сайловларда амалдаги президент республикачи Дональд Трамп билан курашади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди 20 апр, 20:05 0
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 211
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 50
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 210
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 86
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 154
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 212
  • Бўлимлар