«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Google Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади

24 апр, 15:40 2 504 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади Фото: AP
Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди.

ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси – https://tax.uz яратилди.
Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

Улар:
- Google Commerce Limited;
- Google Ireland Limited;
- Google Voice Inc;
- Apple Distribution International Limited;
- Netflix International B.V.;
- Samsung Electronics Co., Ltd.;
- Сleverbridge AG;
- Xsolla (USA), Inc.;
- Activision Blizzard International BV.

ҚҚС бўйича биринчи тўлов Google Commerce Limited компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Ихтиёрий рўйхатдан ўтиш, чет эл корхоналари (компаниялар) ўз имижига путур етказмаслик билан бир қаторда ҳудудида пуллик хизмат кўрсатаётган давлатнинг қонунларини ҳурмат қилишларини билдиради.

Ҳозирда мамлакатимизда ҳам электрон тижорат тезкорлик билан ривожланаётганлигини инобатга олиб, бундай ихтиёрий рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлаш маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам яхши намуна бўлади.

Давлат солиқ қўмитасига ҚҚС-офиси орқали рўйхатдан ўтиш учун хорижий компаниялардан аризалар келиб тушиши давом этмоқда
”, - дейилади қўмита хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 50
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 77
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 59
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар