«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:03
ЎЗO‘Z

Жазодан ёшлар ҳам озод қилинди

24 апр, 13:05 2 899 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жазодан ёшлар ҳам озод қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак” деган чуқур маъноли сўзлар келтириб ўтилди.

Шунингдек, Президент Ш.М.Мирзиёев мурожаатномада, 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганини, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтариш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиши, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши лозимлиги ҳақида таклифлар илгари сурилган эди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Республикамизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш фаолиятини янада такомиллаштириш йўналишида судлар тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, судларнинг моддий техник таъминотини яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда, судларда кўрилаётган ишларда, тарафларни муросага келтириш, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, унга етказилган зарарларни тўла ундириш чораларини кўриш, айбдор шахсларга адолатли, қилмишига яраша жазо тайинлаш, мана шундай даврда миллатимзга хос кечиримлилик, йўлидан адашганларни тўғри йўлга солиш ва уларга имкониятлар беришга судлар томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил 24 апрель куни ўтказилган очиқ суд мажлисида муқаддам турли жиноятларни содир этиб, суд ҳукми билан тайинланган жазоларни ўтаб турган, ижобий тавсифномага эга ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар маҳкумлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) талаби асосида жазолардан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жазодан озод қилинганларнинг орасида икки нафар ёшларнинг мавжудлиги, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мурожаатномасида айтиб ўтилганидек, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтарилаётганидан далолат беради.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар