«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:00
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 600 нафарга яқинлашмоқда

24 апр, 12:46 2 489 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 600 нафарга яқинлашмоқда Қашқадарё вилоятида яна икки киши, Фарғона вилоятида 19 киши коронавирусдан тузалди. Эндиликда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коронавирусга чалинганларнинг навбатдаги гуруҳи соғайгани ҳақида маълумот берди.

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлар Чироқчи туманида яшовчи опа-сингиллар бўлиб, каттаси 16 ёшда бўлса, кичиги 11 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинган укаси билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатмоқда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 4 нафарга етди.
Шунингдек, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 9 нафари Туркиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Беморлардан 11 нафари Фарғонадан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанддан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Энг ёши каттаси 61 ёшда.
Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 30 нафарга етди.

24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 1778тага етган. Шу вақтгача беморларнинг 7 нафари вафот этди, касалликдан соғайганлар сони 582 нафарга етди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар