«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:40
ЎЗO‘Z

ИИВ Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхатини эълон қилди

21 апр, 20:06 4 411 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИИВ Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхатини эълон қилди Ўзбекистонда карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди. ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 86 411 та ҳолат аниқланган. Булар:
Тошкент шаҳрида – 15 900 та;
Фарғона вилоятида – 13 847 та;
Тошкент вилоятида – 12 845 та;
Самарқанд вилоятида – 7 526 та;
Сирдарё вилоятида – 5 818 та;
Қашқадарё вилоятида – 5 488 та;
Андижон вилоятида – 4 914 та;
Наманган вилоятида – 4 780 та;
Бухоро вилоятида – 3 391 та;
Қорақалпоғистон Республикасида – 3 137 та;
Хоразм вилоятида – 2 779 та;
Сурхондарё вилоятида – 2 615 та;
Жиззах вилоятида – 2 589 та;
Навоий вилоятида эса 782 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Хусусан, 20 апрель куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Р.Р., Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Юлдуз кўчасида яшовчи 1981 йилда туғилган. Қ.Х., Тошкент кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Б.Ш., Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган О.У., Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Э.С., Ромитан туманида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.Ф., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Тинчлик кўчасида яшовчи 1969 йилда туғилган Г.Ш., Беруний туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Б.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юргани аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ниқобсиз юрган шахслар жаримага тортилади.

Шунингдек, 20 апрель куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Й.Р., Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳарчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Ш.Х. рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юргани аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 23
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 26
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 92
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 302
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар