«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда фойдаланилмаётган ерлар аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун берилиши кутилмоқда

20 апр, 19:06 2 804 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда фойдаланилмаётган ерлар аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун берилиши кутилмоқда Ўзбекистонда фойдаланилмаётган ва ерости сувлари мавжуд бўлган ер майдонлари фойдаланишга киритилиб, аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Унга кўра, мазкур ер майдонлари мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этиш, сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ажратилади.

Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад ҳозирги глобал инқироз ва коронавирус пандемияси шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва экспортни амалга ошириш ҳисобланади.

Фойдаланилмаётган ва ерости сувлари захираси мавжуд бўлган ер майдонларини ўзлаштириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига биринчи босқичда 300 миллиард сўм ажратилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзлаштирилган ер майдонларида мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этиш қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

Янги ўзлаштирилган ер майдонларига бўлган ижара ҳуқуқи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан аниқ озиқ-овқат турини етиштириш шарти билан 5—10 йилга сотилади. Бунда ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар янги ер майдонларининг фойдаланишга киритиш учун сарфланади. Ушбу қарор лойиҳаси муҳокамаси 3 майга қадар давом этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар