«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:26
ЎЗO‘Z

Янгийўлда тунда қурол кўтариб юрган шахслар 15 суткага қамалди

20 апр, 16:00 2 136 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янгийўлда тунда қурол кўтариб юрган шахслар 15 суткага қамалди Видеодан кадр
Янгийўл шаҳрида тунги вақтда спорт пневматик милтиқлари билан юрган уч нафар ҳуқуқбузарга суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Милтиқлари эса йўқ қилинади.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар жорий йилнинг 15 апрель куни тунда қўлида қурол билан дайди итлар отиб юргани ҳақидаги видеолавҳа тарқалганди.

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида бу иш Янгийўл шаҳри Наврўз даҳасида яшовчи 44, 39 ва 38 ёшлардаги уч эркак томонидан содир этилгани аниқланганди.

Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, мазкур ҳуқуқбузарлик иши Янгийўл шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилган. Суднинг 18 апрелдаги қарори билан ҳар уч фуқаро Жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилганликда айбли деб топилиб, уларга 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлик харажатлар учун суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизини (33 450 сўм) ундириш белгиланган.

Ашёвий далил сифатида олинган икки дона «HATSAN STRIKER» номли спорт пневматик милтиқлари йўқ қилиниши белгиланган.

Олий суд матбуот хизматининг қўшимча қилишича, шу йилнинг 1-20 апрель кунларида мамлакат маъмурий судлари томонидан жами 918 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси, 183-моддаси, 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги 641та иш кўрилган бўлиб, шундан 421 нафар шахсга нисбатан жами 246 432 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. 486 нафар шахсга нисбатан эса турли муддатлардаги маъмурий қамоқ жазолари қўлланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 507
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар