«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:24
ЎЗO‘Z

АКТ вазирлиги айрим жойларда мобил интернет тезлиги пасайганига изоҳ берди

20 апр, 14:21 1 854 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АКТ вазирлиги айрим жойларда мобил интернет тезлиги пасайганига изоҳ берди Ҳозирги кунда аҳоли, айниқса талабалар уйларида ўтиргани аҳоли яшаш мавзеларида ва қишлоқ ҳудудларида тармоққа юкламанинг кескин ортишига олиб келмоқда, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Натижада, айрим жойларда мобил интернет тезлиги камайиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолатда тармоқлардаги юкламалар доимий назоратга олиниб, тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда”, - дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, республика бўйича 237 та объектда магистраль телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилинди. Натижада магистраль телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилди.

Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 16,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км.га етказилди.

Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтириш лойиҳаси доирасида оператор ва провайдерлар томонидан 1 млн. порт монтаж қилинди ва кенг полосали тармоққа уланиш портларининг умумий сони 2 млн.дан ортди.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингтадан ортди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

Қишлоқ ҳудудларида мобил алоқа база станцияларнинг техник имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида электромагнит нурланиш нормалари қайта кўриб чиқилди ва база станциялар қувватлари оширилди. 2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилди”, - дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 320
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 74
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар