«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

Коронавирус енгил ёки оғир кечиши қондаги резус-факторга боғлиқми?

20 апр, 08:50 2 518 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус енгил ёки оғир кечиши қондаги резус-факторга боғлиқми? АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Вируснинг енгил ёки оғир кечиши қондаги резус-факторга боғлиқми?
— Йўқ, қон гуруҳи ва резус-факторга касаллик кечишининг алоқаси йўқ.

— Шу пайтга қадар қанча одам коронавирусга текширилди?
— Айни пайтгача 100 мингдан ортиқ инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилди. Яқин вақт ичида ушбу рақамлар ярим миллионга етказилиши режалаштирилган.

— Айтишларича, Хитойда битта беморни коронавирус билан даволаш ўртача 3 минг доллар, аҳволи оғир беморни даволаш 21 минг доллардан ортиқ экан. Бу ростми?
— Ҳар хил давлатларда бу рақамлар ҳар хил талқин этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бу диагноз билан даволаниш, айниқса реанимацион ҳолатларда арзон бўлиши мумкин эмас. Бироқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бўлган барча харажатлар давлат томонидан қопланади. Бемор ва барча карантин зоналарида карантинда сақланувчи фуқароларимиз учун бепул.

— Врач акушер-гинекологман. 18 апрелда мутахасислигим бўйича аттестациядан 5 йил ўтгани туфайли қайта ўтишим керак эди. Карантин туфайли Тошкентга бора олмайман. Бухгалтерия тоифа муддати тугаши ҳақида хабар қиляпти. Бу қандай бўлади?
— Карантин даврида барча тоифалар муддати узайтирилади ва тоифага боғлиқ бўлган тўловлар тўланиши давом этаверади. Тоифага аттестация карантиндан сўнг топширилади.

— Етказиб бериш хизматида ҳайдовчиман. Ҳар гал «ГАИ» ходимлари тўхтатганда ҳужжатларни қўлига олиб текширади. Бирида қўлқоп (перчатка) бор, бирида йўқ. Коронавирус қоғоз ва пластикда бир неча кун яшаши тўғрисида маълумотлар бор. ЙПХ ходимлари ўзи тарқатувчи бўлиб қолмайдими?
— Сиз ЙПХ ходимларига ҳужжатларингизни очиқ равишда, қўлига бермасдан кўрсатишингиз мумкин. Ҳар гал ҳужжатларни қўлга олгандан сўнг қўлларингизни таркибида спирт бўлган дезинфекция воситалари билан ишлов беринг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 106
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 56
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар