«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Нобель мукофоти соҳиби коронавирус лаборатория шароитида яратилган бўлиши мумкинлигини айтди

19 апр, 14:30 2 493 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нобель мукофоти соҳиби коронавирус лаборатория шароитида яратилган бўлиши мумкинлигини айтди Фото: EPA
2008 йилда тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган француз шифокори Люк Монтанье коронавируснинг янги тури Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораторияда «ишлаб чиқарилган» деган фикрда.

Олим «Pourquoi docteur» интернет сайтига берган интервьюсида Covid-19’нинг ҳайвон бозоридан тарқалганига ишонмаслигини маълум қилди.

Люк Монтанье / STEPHANE DE SAKUTIN / AFP
«Covid-19 Уҳандаги лабораториядан ишлаб чиқарилган. Мен бу масалани синчиклаб текширдим. Ушбу лаборатория 2000-йилларда коронавирусга ихтисослашган. Эҳтимол, тадқиқотчилар ОИТСга қарши вакцинани топмоқчи бўлишгандир. Ушбу вирус табиий равишда юзага келмаган, бу профессионал иш. Менинг вазифам – фактларни тақдим этиш, ҳеч кимни айбламайман, буни ким ва нима учун амалга оширганини билмайман», деган Монтанье.

Монтанье франциялик математик Жан-Клод Перезнинг илмий тадқиқот натижаларидаги вирус тузилишига таянган ҳолда шундай фикр билдирган.
Бундан аввалроқ вирус АҚШ Соғлиқни сақлаш институтлари томонидан молиялаштирилган экспериментлардан сўнг пайдо бўлгани иддао қилинганди.

Американинг CNN телеканали хабарига кўра, АҚШ разведкаси коронавируснинг Уҳандаги вирусология лабораториясида ишлаб чиқарилгани ҳақидаги айбловларни текширмоқда.

Яқинда Британиянинг Daily Mail газетаси, эпидемия вужудга келган деб тахмин қилинаётган лабораторияда олимлар эпидемиянинг манбайи, деб ҳисоблаган бир ғорда кўршапалаклар устида тадқиқот ўтказганини ёзганди. Олинган ҳужжатлардан маълум бўлдики, Уҳан вирусология институти Юньнань провинциясидан 1600 километр узоқликда жойлашган ғорларда сутэмизувчилар устида тажриба ўтказган. Тажрибалар эса АҚШ ҳукумати томонидан 3,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағи кўмагида амалга оширилган.

Газетада ўтган ҳафта ушбу маълумотлар эълон қилингач, эпидемия мазкур институтдан сизган вирус орқали келиб чиққани ҳақидаги хавотирлар пайдо бўлди.

Узоқ вақтдан бери фитна назарияларининг мавзуси бўлиб келган ушбу даъво Washington Post газетаси томонидан эълон қилинган маълумот билан яна кун тартибига чиқди. Газета Уҳан вирусология институти лабораториясига ташриф буюрган элчихонанинг икки ходими 2018 йил январь ойида ташқи ишлар вазирлигини лабораториянинг хавфсизлик чоралари яхши эмаслиги ва бу ерда олиб борилган ишлар SARS (ўткир нафас олиш синдроми) тарқалишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Таъкидланишича, АҚШнинг технологик ва молиявий кўмаги билан ташкил этилган лаборатория сайтидан америкалик расмийларнинг ташрифи ҳақидаги янгилик олиб ташланган. Айтиш жоизки, ушбу лаборатория эпидемиянинг бошланғич нуқтаси деб билинган ёввойи ҳайвонлар бозоридан бир неча километр узоқликда жойлашган.

CNN Америка расмийлари ушбу вирус биологик қурол сифатида ишлаб чиқилганига ишонмаслигини маълум қилди. Аммо Covid-19’нинг лабораториядан тасодифан тарқагани ёки у ерда ишлайдиган бирон одам касалликни бошқаларга юқтирган бўлиши мумкинлиги текширилмоқда.

16 апрель куни АҚШ Бош штаби бошлиғи генерал Марк Миллейдан ушбу айбловлар юзасидан фикр сўралди. Генерал «Разведка ушбу даъволарни синчковлик билан ўрганиб чиққани, вируснинг табиий равишда юзага келганига оид жиддий далиллар мавжудлигига қарамай, ҳамон узил-кесил хулосага келинмагани» ҳақида айтди.

CNN вируснинг Уҳандаги лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги назария Трамп тарафдорлари ва Конгрессдаги республикачилар томонидан кун тартибида ушлаб турилганини таъкидлади.

Daily Mail эса АҚШнинг ёрдами билан тажриба ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган Уҳан лабораторияси лойиҳа доирасида кўршапалаклар устида тажриба ўтказганини маълум қилди.

Тадқиқот натижалари 2017 йил ноябрь ойида «SARS билан боғлиқ бўлган коронавирусларнинг бой генофондини кашф қилиш SARS коронавирусининг келиб чиқиши тўғрисида янги тушунчаларни очиб беради» номи остида нашр этилган.

Тадқиқотда қуйидагича хулоса қилинади: «Юньнань провинциясидаги бир ғорда топилган кўршапалаклар лаборатория тажрибалари учун намуна сифатида олинди. Барча намуна олиш процедуралари Уҳан Вирусология институтининг ҳайвонлар этикаси қўмитасининг розилиги билан ветеринарлар томонидан амалга оширилди.

Кўршапалак намуналари 2011 йил апрелдан 2015 йил октябригача Хитойнинг Юньнань провинцияси Кунминг шаҳрида биргина жойда (ғорда) табиий шароитларда ҳар хил фаслларда ўн марта ўтказилди. Кўршапалаклар тузоққа туширилди ва ахлат пуфакчалари намуналари йиғилди».

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиш жоизки, ўтган ҳафта Уҳандаги Жинйинтан касалхонаси шифокори Сао Биннинг очиқламасидан сўнг, ҳайвонлар бозори назариясига шубҳа билан қарай бошланди. Унинг баёнотга кўра, инфекция ташхиси қўйилган дастлабки 41 беморнинг 13 нафари бозор билан ҳеч қандай алоқада бўлмаган.

«Ҳайвонлар бозори вируснинг ягона манбайи эмаслиги аниқ», деган доктор Бин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар