«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

Хитойнинг Россиядаги элчиси коронавирус манбаи Хитойда эканлигига шубҳа қилди

18 апр, 12:17 2 968 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойнинг Россиядаги элчиси коронавирус манбаи Хитойда эканлигига шубҳа қилди Фото: «Интерфакс»
Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханхуэй коронавируснинг манбаи Хитойда эканлигига шубҳа қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар беради.

«COVID-19 биринчи марта Уханда пайдо бўлган бўлса ҳам, унинг манбаи Уханда эканлиги аниқ эмас», — деган хитойлик дипломат. Унинг қўшимча қилишича, баъзи кишилар ёмон фикр билан вирусни Хитой коронавируси, Ухань коронавируси деб атамоқда.

Элчининг қайд этишича, вирус манбаини аниқлаш илмий ва ижтимоий масала ҳисобланади. Дипломат Ухань вирус олиб борилган жойлардан бири бўлгани ҳақидаги қарашлар борасида гапирган. Элчи мисол сифатида февраль ойида Японияда юз берган вазиятни келтирган, ўшанда оилавий жуфтлик Гавайида коронавирусни юқтиргани тахмин қилинган. Бундан ташқари, элчи март ойида Вьетнамда бўлган ва коронавирус исканжасида қолган АҚШнинг Theodore Roosevelt авиаташувчи кемасини эслаб ўтган.

Сўнгги бир суткада Хитойда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 26 та янги ҳолат қайд этилган, бу бир кун олдингига қараганда 46 та кам ҳисобланади. Хитойда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 82300 кишидан ошган, бироқ касалликнинг жиддий аломатларсиз ўтганлари ҳисобга қўшилмаяпти.

Шунингдек, Хитой Ухандаги коронавирус қурбонлари сонига аниқлик киритди. Вафот этганлар сони 1290 кишига кўп бўлиб чиқди ва 3869 кишига етган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 0
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 1
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 189
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар