«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:54
ЎЗO‘Z

Коронавирусга чалинган илк бемор Ухандаги лаборатория ходими эканлиги маълум қилинди

16 апр, 15:26 4 187 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга чалинган илк бемор Ухандаги лаборатория ходими эканлиги маълум қилинди Фото: whiov.cas.cn
Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус билан касалланган биринчи одам лаборатория ходими бўлиб, у вирусни кўршапалакдан юқтирган, деб хабар бермоқда Американинг Fox News телеканали.

«Биз COVID-2019 билан дастлабки касалланган бемор Ухандаги илмий лаборатория ходими эканлигини аниқладик. У вирусни кўршапалакдан юқтирган. Кейинчалик айнан шу шахс бутун дунё бўйлаб одамлар ўлимига сабаб бўлаётган инфекция ташувчиси бўлган», — дейилади телеканалнинг 15 апрель куни намойиш этилган эфирида. Бироқ ходим вирусни қандай юқтириб олганига аниқлик киритилмаган.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу лабораториянинг мақсади биологик қурол яратиш эмас, балки Хитойнинг вирусни аниқлаш ва унга қарши курашиш чоралари АҚШники билан тенг ёки ундан устун эканлигини кўрсатиш бўлган.

Шунингдек, вирус тарқалиши манбаси деб тахмин қилиб келинаётган Ухандаги денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозорда эса ҳеч қачон кўршапалаклар сотилмагани айтилмоқда.

Аввалроқ, Хитой Ташқи ишлар вакили Чжао Лицзянь коронавирусни Уханга америкалик ҳарбийлар олиб келган бўлиши мумкин деган фикрни билдирган эди. У бу тахминни АҚШ касалликларни олдини олиш маркази раҳбари Роберт Редфильд Вакиллар палатасида сўзлаган нутқига асосланиб айтганди. Роберт Редфильд ўз нутқида гриппдан вафот этган бир неча америкаликларнинг жасадлари текширилганда уларнинг танасида коронавирус топилганини айтган.

Трамп Хитойнинг коронавирус АҚШ ҳарбийлари томонидан тарқалгани тўғрисидаги тахминини ёлғон деб атаган. Шунингдек, Хитойда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат декабрь ойида эмас, 17 ноябрда аниқлангани маълум бўлган.

Пентагон COVID-19 коронавируси лаборатория шароитида эмас, табиий усулда келиб чиққан деб ҳисобламоқда, аммо разведкада бу борада якуний хулосалар йўқ эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео келажакда коронавирус пандемиясининг айбдорлари топилиши кераклигини ва Хитой ушбу касаллик ҳақида вақтида хабар бермаганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилганди. Жорий йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни пандемия деб эълон қилганди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, айни пайтда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион кишидан, вафот этганлар сони 137 минг кишидан ошди. Бу борада АҚШда энг оғир вазият ҳукм сурмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 639 минг кишидан, қурбонлари сони эса 30 минг кишидан ошиб кетди.

Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 1349 кишига етди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар