«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:02
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида карантинда сақланган 18 нафар фуқарода COVID-19 аниқланган

14 апр, 07:38 3 110 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида карантинда сақланган 18 нафар фуқарода COVID-19 аниқланган Фото: TASS/dpa/picture-alliance/Marcel Kusch
Юқори Чирчиқ карантин полигонида карантинда сақланган 18 нафар фуқарода 13 апрель куни COVID-19 аниқланган, шу сабабли улар махсус клиникаларга ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов хабар берди.

“2020 йил 13 апрель ҳолатига кўра, санатория, лагер ва полигонларда жами 8344 нафар фуқаро карантинга олинган. Хусусан, Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7579 нафар, Чирчиқ ҳарбий полигонида 565 нафар, Қибрай туманидаги “Бўстон” санаториясида 200 нафар шахс изоляцияда сақланмоқда.

Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 384 нафар фуқарога уйларига рухсат берилди. 18 нафар фуқаро COVID-19 тасдиқланганлиги сабабли махсус клиникаларга ётқизилди. Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 2 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

13 апрель куни Ғишткўприк чегара постидан ўтган 151 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига юборилди. У ерга қўшимча равишда 10 нафар ҳамшира, 10 нафар кичик тиббиёт ходимлари сафарбар этилди”, дейди Беҳзод Қобулов.

Унинг айтишича, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида 269, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 85, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиалида 68, ушбу марказнинг Чирчиқ шаҳар филиалида 71, Оққўрғон юқумли касалликлар шифохонасида 40, Чирчиқ шаҳридаги “Дилчеҳра” хусусий клиникасида 28, Пискент юқумли касалликлар шифохонасида 17, Тошкент туманидаги 21-қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11, Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 8, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 682 нафар фуқаро карантинга олинган.

“Вилоятда жами 9026 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 3358 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бунда хонадонлар сони 704 та, оилалар сони 743 тани ташкил этади.

Шу пайтгача Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқароларнинг 68 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган. Вилоятда доимий рўйхатда турувчи беморлар сони 84 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги клиникаларда даволанмоқда.

Вилоят бўйича карантинда сақланаётган фуқароларга хизмат кўрсатиш учун 220 нафар терапевт, 139 нафар реаниматолог, 88 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 598 нафар шифокор, 5178 нафар ўрта ва кичик тиббий ходими жалб этилган”, дейди Беҳзод Қобулов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 257
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 170
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар