«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:47
ЎЗO‘Z

ЖССТ коронавирусдан сақланишнинг энг яхши йўлини маълум қилди

13 апр, 20:38 4 854 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖССТ коронавирусдан сақланишнинг энг яхши йўлини маълум қилди Фото: iLikeEdit
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович масофа сақлаш коронавирусдан ниқобга қараганда яхшироқ ҳимоя қилишини айтди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Унинг фикрича, бошқа ҳимоя усулларига амал қилинмаса, тиббий ниқоб тақиш бефойда.

«Агар соғ одам бемор билан бир хонада бўлмаса, унга тиббий ниқоб шарт эмас. Агар одамлар орасида бўлса, у ҳолда тақиш лозим. Бироқ жисмоний масофа сақлаш ниқобдан ҳам яхшироқ ҳимоя қилади», — деган у «Россия 1» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, ниқобнинг ўзи коронавирусдан тўлиқ ҳимоя қилмайди. Агар масофа сақланмаса, қўллар ювилмаса, одам ниқоб тақса ҳам, «касалланиши аниқ». Мелита Вуйнович ниқоб ўз-ўзидан зарарли эмаслиги, аммо одамлар уни деб хатти-ҳаркатларини ўзгартириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, ниқобларни 2 соат фойдалангандан сўнг қайтиб тақмасликка чақирган.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам тиббий ниқоблардан фақат шифокор ва касалланганлар фойдаланиши лозимлигини, ниқоб таққан одамларда ҳимояланганликнинг ёлғон ҳисси пайдо бўлиб, қўлни ювиш каби бошқа нарсаларни унутиши мумкинлигини айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 2
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 1
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар