«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Марказий банки доллар курсининг кескин ўсгани сабабини маълум қилди

13 апр, 14:04 3 222 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Марказий банки доллар курсининг кескин ўсгани сабабини маълум қилди Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида ички валюта бозорида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлиги ошгани юзасидан изоҳ берди.
Хусусан, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ой бошига нисбатан 1,8 фоизга (йил бошига нисбатан 2,7 фоизга) ошиб, 9 762 сўмни ташкил этди.

Марказий банкнинг қайд этишича, сўмнинг биржа курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисобварағи ўзгариши асосида шаклланади.

«Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ҳамкор давлатларда ва республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида савдо ҳамда инвестициялар билан боғлиқ операцияларнинг секинлашиши, ўз навбатида, импорт-экспорт ҳажмларининг қисқаришига ва мос равишда ички валюта бозорида фаолликнинг пасайишига олиб келди», — дейилади Марказий банк ахборотида.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йил март ойида экспорт тушумлари ҳажми олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган. Карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девалвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

2020 йил март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 миллион долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган бўлса, апрелнинг дастлабки саккиз иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарди.

«Ушбу омиллар жисмоний шахслар билан операциялар сегментида сўмнинг алмашув курси бўйича маълум нисбатан кутилмаларнинг шаклланишига олиб келди. Март ойидан бошлаб аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда», — дейилади расмий ахборотда.

Хусусан, март ойида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг ойлик ўсиши 45 фоизни ташкил этган бўлса, апрелнинг дастлабки саккиз иш кунида сотиб олиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга кўпайган.

Шунга қарамай, Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади.

Марказий банкнинг қўшимча қилишича, тижорат банклари кассаларида конверcия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжуд ва барча банкноталар дезинфекция қилинган.

«Банкларнинг айирбошлаш шахобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган», — дейилади Марказий банк ахборотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар