«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:42
ЎЗO‘Z

Қўйлари бедазорни пайҳон қилгани учун калтакланган ўқитувчи касалхонада жон берди

13 апр, 06:00 6 972 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўйлари бедазорни пайҳон қилгани учун калтакланган ўқитувчи касалхонада жон берди Фото: Тергов департаменти
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни соат 17:30 да Қоракўл тумани Ўтиқ-Дўрман қишлоғида яшовчи, 28 ёшли Б.Д. «Шоҳжахон чорва замини» фермер хўжалигига қарашли чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, маҳаллий мактаб ўқитувчиси 58 ёшли Н.Х. нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 6 апрель куни шу ерда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, жанжал, гумонланувчи Н.Х.га тегишли бўлган қўйлар подаси, Б.Д. нинг беда ўтлари экин майдонига кириб пайҳон қилганлиги сабаб бўлган.
Жиноят иши бўйича Б.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар