«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Рамзан Қодиров карантинни бузувчилар учун янги жазо ўйлаб топди

12 апр, 23:11 5 142 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамзан Қодиров карантинни бузувчилар учун янги жазо ўйлаб топди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «ўз-ўзини яккалаш» тизимини бузганлар учун янги жазо ўйлаб топди. У карантинга амал қилмаганларни қишлоқ хўжалиги ишларига жўнатишни таклиф қилмоқда.

Қодировнинг фикрига кўра, биргина одам туфайли бутун оилани жазолаш тўғри эмас. Шу сабабли қоидабузар жамият олдидаги айбини бошқача услубда ювади. «Уйида ўтира олмадими, кўчага чиқдими? Демак кун бўйи далада меҳнат қилиб, жамиятга фойда келтирсин. Биз бундайларга иш топиб берамиз. Далада ер ҳайдасин, экин эксин ва чопиқ қилсин», — дейди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон Россия федерацияси таркибида биринчи бўлиб ўз ҳудудига кириш ва чиқишни ёпган эди. Қодиров бошқа ҳудудлардаги Чеченистон аҳолисини 5 апрелга қадар ўз уйига қайтишга чақирди. Ушбу чеклов юк транспортларига алоқадор эмас.

Шу билан биргаликда фуқароларга тунда кўчага чиқиш тақиқланган. Рамзан Қодировнинг фикрича, бу комендантлик соати эмас, балки «ҳаракат тўхтатилиши»дир.

Охирги маълумотларга қараганда Чеченистонда 43 киши коронавирусга чалинган ва улардан 3 киши вафот этган бўлиб, 15 бемор тузалиб кетган. Россия бўйича эса 15770 киши касалликдан азият чекмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 310
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар