«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 10:14
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс вирус эпидемияларининг ҳар 20 йилда такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

11 апр, 12:00 2 485 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс вирус эпидемияларининг ҳар 20 йилда такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди Америкалик миллиардер Билл Гейтснинг фикрича, янги вирус эпидемиялари ҳар 20 йилда такрорланиши эҳтимоли мавжуд.
У коронавирус пандемияси инсониятни таҳдидларга олдинроқ тайёрланишга ўргатишига умид қилишини айтган. Бу мақсаддаги сарф-харажатлар инқироздан кўриладиган йўқотишлардан анча камроқ бўлади.

Дунё бўйлаб кўплаб саёҳатлар амалга оширилиши ҳисобга олинса, одамлар ҳар 20 йил ёки шу атрофда бундай ёки бунга ўхшаш вируслар пайдо бўлишини энди англамоқдалар. Шу сабабли одамлар ҳукуматлар инфекцияга қарши курашга тайёргарликни ўз устувор вазифаси қилишини кутиб қолишади”, деб таъкидлаб ўтган Гейтс Financial Times нашрига берган интервьюсида.

Миллиардернинг айтишича, бой давлатларга ҳам таъсир қилган жорий пандемия ва унинг ортида триллионлаб доллар йўқотилгандан кейин одамлар бўлғуси эпидемияларга яхшироқ тайёрланиш ҳақида ўйлай бошлайдилар.
Бу ҳодиса одамлар ўз ҳаётлари давомида кузатаётган энг катта ҳодисадир. Бизда ишончли ташхислаш бўлади. Бизда катта антивирус кутубхоналари бўлади. Биз антитаналар миқдорини кўпайтирамиз. Бизда эрта огоҳлантириш тизимлари бўлади. Бизда вакцина платформалари бўлади. Биз машғулотлар ўтказамиз”, деб прогноз қилмоқда Гейтс.

Бу тадбирларга сарф-харажатлар ҳозирги инқирозга қарши курашга сарфланаётган ва ундан йўқотилаётган суммалар олдида жуда кичик бўлади, бироқ шунга қарамай салмоқли сармоялар талаб этилади.

Гейтс 2015 йилда TED лойиҳасидаги нутқида дунё пандемияга тайёр эмаслигини таъкидлаб ўтган. 2018 йилда эса яқин ўн йилликда янги пандемия юз бериши мумкинлигини айтган. Ўшанда миллиардер 1918 йилда 50 млн кишининг ҳаётини олиб кетган испан гриппига ўхшаш касаллик ҳозирги вақтда ярим йил ичида 30 млн ўлимга олиб келиши мумкинлигини айтган.

Билл Гейтс Microsoft компанияси бошқарувидан чиққач, хайрия билан шуғулланишни бошлаган. Январь охирида Билл ва Мелинда Гейтс хайрия жамғармаси коронавирусга қарши курашга 10 млн доллар ажратишини, бир неча кун ўтиб эса бу суммани 100 млн долларгача оширишини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 0
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 8
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 54
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 236
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 223
  • Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади» 17 апр, 20:38 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 8
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 54
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 110
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 8
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 25
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 33
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 424
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 141
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 123
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 212
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 87
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 132
  • Бўлимлар