«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:45
ЎЗO‘Z

Японияда коронавирусга қарши потенциал самарали антивирус бор

11 апр, 08:53 3 272 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Японияда коронавирусга қарши потенциал самарали антивирус бор Фото: Reuters
Дунёнинг қатор давлатларида коронавирусга қарши дори сифатида ўнлаб препаратлар клиник синовларда ўрганилмоқда. Улардан ҳозирча энг муваффақиятлиси дея Японияда ишлаб чиқарилаётган «фавипиравир» («авиган») номли дори воситаси тилга олиняпти.

Япония расмийлари БМТ билан ҳамкорликда фавипиравир (бошқа бир номи авиган) препаратини COVID-19га чалинган беморларни даволашда қўллаш учун 20дан ортиқ давлатга етказиб беришни бошлаш арафасида.
«Бу препаратнинг самарадорлигини текшириш юзасидан халқаро ҳамкорликни кучайтиришни истаймиз», деди Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэгу 7 апрель кунги брифингда.

Шу куни АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси (FDA) коронавирус беморларини даволашда авиганни қўллаб кўришга рухсат берди.
Бу дорининг коронавирусга қарши самарадорлигини Хитой март ойидаёқ тасдиқлаган эди. Уҳан ва Шенжень шаҳарларидаги 340 бемор иштирокида ўтказилган клиник синовлардан яхши натижалар олинган.

Хусусан, шу дори берилган Шенжендаги беморлар ўртача 4 кунда, ҳеч қандай дори ичмаган пациентлар эса ўртача 11 кунда соғайган. Қолаверса, авиган қабул қилган беморларнинг 91 фоизи рентген қилиб кўрилганида ўпкасининг ҳолати яхшилангани кузатилган. Таққослаш учун, худди шундай ҳолат ҳеч қандай дори ичмаган беморларнинг 62 фоизида қайд этилган.

«Препарат юқори даражада хавфсиз ва яққол даволаш самарасига эга», деганди Хитой Илм-фан ва технологиялар вазирлиги расмийси Жанг Ксинмин март ойи ўрталарида.

Аммо, The Guardian хабарига кўра, айрим манбалар дори оғир аҳволдаги беморларга ёрдам бера олмаслигини айтмоқда.
«Авиганни 70-80 кишига бериб кўрдик, вирус организмда кўпайиб кетишга улгурган ҳолатларда у қадар ҳам юқори самара бермаяпти», деган Япония соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба.

Шу боисдан препаратни фақатгина риск гуруҳидаги беморлар – қариялар ва сурункали касаллиги бор кишиларга бериш кўзда тутилмоқда.
22 мартга келиб, Италия ҳам авиганни беморларда синаб кўришни бошлади.

Фото: Getty Images
Ушбу антивирус препарат сўнгги ўн йилликда Япониянинг Fujifilm Holdings корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган, Японияда 2014 йил март ойида лицензияланган. (Авиган ҳақидаги баёнотлардан кейин Fujifilm акциялари нархи рекорд даражада кўтарилди).

Препарат гриппга қарши юқори самарага эга, аммо ҳайвонлардаги тадқиқотларда эмбрионал ривожланиш бузилишига олиб келиши кузатилган. Шу ножўя таъсири туфайли ҳозирга қадар бозорда очиқ равишда сотувга чиқарилмаган. Коронавирусдан даволашда ҳам ҳомиладор аёлларга тавсия этилмайди.

Япония ҳукумати авиганни грипп эпидемиясида қўллаш мумкин, дея ҳисоблагани учун эҳтиёт чораси сифатида захирада сақлагани айтилади.
Шунингдек, авиган Эбола безгагига қарши самарали восита экани ҳам аниқланган.

Хабарларга кўра, япон олимлари шу йил ёзга қадар бу моддани коронавирусга қарши дори воситаси сифатида тасдиқлатишни режалаштирмоқда. Айни пайтда препарат захирасини уч баробарга ошириш кўзда тутилган. ТАСС маълумотига кўра, ҳозирги захиралар гриппга чалинган 2 млн киши ёки коронавирус юқтириб олган 700 минг кишини даволашга етади.

Юқорида қайд этилган Хитойдаги клиник синов натижалари эълон қилингач, Япония ҳукуматига 30дан ортиқ мамлакатдан мурожаат келиб тушди. Кунчиқар юрт расмийлари имкониятларни чамалаган ҳолда, улар орасидан 20та давлатни танлаб олиб, препаратни бепул тақдим этишга қарор қилди. Булар – Албания, Болгария, Грузия, Эстония, Индонезия, Эрон, Кипр, Косово, Люксембург, Молдова, Мьянма, БАА, Сан-Марино, Саудия Арабистони, Сербия, Словения, Туркия, Венгрия, Украина ва Чехия.

Шунингдек, 7 апрель куни Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэгу ҳукумат келгусида яна 30та давлатга дорини етказиб беришга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Қатор мамлакатларда авиганнинг аналогларини яратиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.
Коронавирусга қарши вакцина устида эса, ЖССТ маълумотига кўра, 70дан кўпроқ давлат ишламоқда.
фавипиравир, коронавирус, Япония, антивирус, авиган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 219
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 270
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар