«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:49
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп АҚШда коронавирус ўзининг энг юқори чўққисига чиққанини маълум қилди

10 апр, 12:37 3 164 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп АҚШда коронавирус ўзининг энг юқори чўққисига чиққанини маълум қилди Фото: Reuters
АҚШда коронавирус тарқалиши энг юқори чўққига чиқди, айрим минтақаларда пасайиш ҳам кузатила бошлаган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости»га таяниб Дарё.
«Биз касалликнинг энг юқори чўққисидамиз, бунга ишончим комил. Айрим ҳолатларда пасайиш кузатилмоқда, биз жараённи бошлаб юбордик», — дейди Америка етакчиси.

Матбуот анжуманида иштирок этган вице-президент Майкл Пенснинг сўзларига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият энг кескин бўлган минтақаларда барқарорлашув белгилари тобора кўпроқ кузатилмоқда. Вице-президент Нью-Йорк шаҳри, Денвер ва Луизиана штатларини мисол қилиб келтирган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Уханда тарқалган коронавирус ҳалокатли бўлиши ҳақида ҳукуматни ноябрь ойидаёқ огоҳлантиргани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Майкл Пенс 8 апрель куни брифинг чоғида мамлакатнинг баъзи йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланаётганини маълум қилганди. Трамп эса АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 минг кишидан камроқ бўлишига умид қилишини билдирган. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 465 минг кишидан ошди, 16,6 мингдан ортиқ одам вафот этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 244
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар