«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 12:10
ЎЗO‘Z

Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда

09 апр, 20:13 16 561 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда Жанубий Корея ва Таиландда соғайган кишиларда коронавирус қайта пайдо бўлиши ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича тадқиқот бошланди.
Коронавирус янги штамми соғайган одамларда қайта пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилди Bloomberg Жанубий Кореядаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига асосан.

Марказнинг расмий маълумотларига кўра, коронавирусдан тузалган 50 нафардан ортиқ киши қайта тест топширди ва уларда ижобий натижа кўрсатди. Марказ раҳбари Чон Ин Кен фикрига кўра, катта эҳтимоллик билан коронавирус беморлар қайта юқтирилмаган, вирус "қайта фаоллашган".

“Биз эҳтимолий сабаб сифатида вирус "реактивация"сига катта аҳамият бермоқдамиз, шунинг учун бу масала бўйича ҳар томонлама тадқиқот олиб бормоқдамиз”, - деди мутахассис.

Даволаниш пайтида беморда салбий натижа қайд этилган ҳолатлар бўлганлигини, эртаси куни эса ижобий тестлар олган. Таъкидланишича, агар 24 соат фарқ билан ўтказилган иккита тест салбий бўлса, одам коронавирусдан тўлиқ тикланган деб ҳисобланади.

Жанубий Корея коронавирус тарқалиши авж олган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда 10 минг бемор қайд этилган, 200 киши вафот этган. Эпидемияни тўхтатиш мақсадида Жанубий Корея ҳукумати дунёда энг катта аҳолини тестдан ўтказиш дастурини ўтказди.

Бугун Таиландда коронавирусни қайта юқтириш ҳолати қайд этилгани маълум бўлди. "Тхаи Рат" газетаси таиландлик аёл соғайиб, шифохадан жавоб олганидан сўнг қайта коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берди.

Бу аёл хориждан Таиландга март ойи бошида қайтган, 12 март куни касал бўлди ва Бангкокда шифокорга мурожаат қилди. Унинг тести ижобий натижа кўрсатди. Бемор икки ҳафта давомида даволанди, уч марта ўтказилган тест салбий натижасидан кейин шифохонадан жавоб берилди.

4 апрель куни аёл шамоллаш аломатлари билан шифокорга мурожаат этди. Коронавирусга уч марталик тест ижобий натижани кўрсатди, аёл шифохонада қайта даволаниш учун ётқизилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 86
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 141
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 177
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 0
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 36
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 68
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 85
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 140
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 176
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 39
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 90
  • Бўлимлар