«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:35
ЎЗO‘Z

Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган учинчи ўзбекистонлик таниқли хонанда экан (видео)

07 апр, 17:27 4 772 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган учинчи ўзбекистонлик таниқли хонанда экан (видео) Бугун тонгда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси 6 апрель куни 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этганини хабар қилганди.

Нью-Йоркдаги ўзбекистонликлар ҳамжамияти вакиллари ушбу шахс таниқли қўшиқчи, шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Рустам Самарқандий
Қайд этилишича, 51 ёшли Рустам Ҳожимамедовда 22 март куни касалликнинг биринчи аломатлари кузатилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган эди. Аммо бу фойда бермади ва бемор 6 апрель куни оламдан ўтди.

Рустам Ҳожимамедов Рустам Самарқандий тахаллуси остида ижод қиларди. У машҳур ҳофиз Абрам Толмасовнинг шогирди ҳисобланарди. Рустам Самарқандий ширали овози ҳамда мумтоз куйларни ижро этиш маҳорати билан машҳур эди.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлар раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Умуман олганда, хорижий давлатларда бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган.
Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра 504 нафарни ташкил этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар