«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:40
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида 4та туманда вирусдан зарарланиш ҳолатлари аниқланган

06 апр, 22:33 6 103 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида 4та туманда вирусдан зарарланиш ҳолатлари аниқланган Кронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби вилоят ҳудудидаги вазият бўйича маълумот берди.
«6 апрель куни соат 19:00 ҳолатига Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 18 нафар бемор бор. Улар айни пайтда Тошкент шаҳрида жойлашган Республика вирусология имий текшириш институти ва Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаларида муолажа олишмоқда.

Шунингдек, бу беморлар билан бирламчи контактга киришган 400дан ортиқ фуқаро Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси, Қибрай туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ва Зангиота туманидаи юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек, айримлари уй шароитида карантинга олинган.

Карантинга олинган фуқароларга малакали врач ва ҳамширалар бириктирилган. Шифохоналар ва хонадонлар миллий гвардия ҳамда ички ишлар органи ходимлари томонидан 24 соат қўриқланмоқда. Уй шароитида карантинга олинган фуқароларга зарур озиқ-овқат ва бошқа тиббий-гигиеник воситалар мунтазам етказиб берилмоқда
», дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан келтирилган хабарда.

Вилоят ҳокимлиги коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг яшаш жойлари бўйича маълумотларни ҳам келтириб ўтган.
Маълум бўлишича, вилоятнинг тўрт туманида - Қибрай, Зангиота, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманларида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган:

Ўрта Чирчиқ тумани, Пахтаобод қишлоғи
Ўрта Чирчиқ тумани, «Равотак» МФЙ
Ўрта Чирчиқ тумани, «Ўрта овул» МФЙ
Ўрта Чирчиқ тумани, «Ғузор» МФЙ
Зангиота тумани, «Тараққиёт» МФЙ
Зангиота тумани, «Туркистон» МФЙ, (2 нафар)
Қибрай тумани, Дўрмон кўчаси
Қибрай тумани, Ҳикмат кўчаси
Қибрай тумани, «Юқори юз» МФЙ
Қибрай тумани, «Зафаробод» МФЙ
Қибрай тумани Солар ГЭС, Зиёкорлар кўчаси
Тошкент тумани, «Сабзавот» МФЙ
Тошкент тумани, «Ғишткўприк» МФЙ
Тошкент тумани, «Зарбдор» МФЙ (2 нафар)
Тошкент тумани, «Кўксарой» МФЙ (2 нафар)

«Мазкур ҳудудлар ва унга ёндош жойларда яшовчи фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, кўчага чиқмасликни, шунингдек, касаллик белгилари сезилса, иситма кўтарилса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраймиз.

Ўзингиз билмаган ҳолда вирус ташувчисига айланиб қолишдан сақланинг! Ўзаро мулоқотга киришганда ижтимоий масофа сақланг!
», дейилади Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар