«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

Исталган парҳез самарадорлигини оширадиган 3 қоида

06 апр, 17:12 2 537 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исталган парҳез самарадорлигини оширадиган 3 қоида Фото: Good housekeeping
Парҳез тутиш учун хоҳиш ва мотивация бўлиши керак деган тушунча бор, аслида эса парҳезнинг қанчалик та’​сир қилишида ёш, организмда метаболизм қандайлиги, генетика каби бошқа омиллар ҳам рол ўрнайди. Ҳар кимнинг организми, ёши ва гени турли экани нуқтаи назаридан парҳез ҳам ҳаммага ҳар хил таъсир ўтказади.

Кимгадир шунчаки ширинликдан воз кечиш, бошқа бир одамга бўлса 16 соат оч юриш ёки рационига оқсил қўшиш керак бўлади. Elle нашрининг ёзишича, Стенфорд тиббиёт мактаби олимлари тадқиқот ўтказиб, парҳез самарадорлигини ошириш учун 3 универсал қоида ишлаб чиққан.

Тадқиқотда, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 609 киши иштирок этган, иштирокчи аёл ва эркаклар сони бир-бирига тенг бўлган. Тадқиқотчилар биологик омиллар ва турли парҳезлар ўртасидаги муносабатни кузатган. Иштирокчиларнинг ярми, 1 йилдан кўп вақт мобайнида кетоген парҳез тутган, яъни кам углевод, кўп миқдорда ёғ ва оқсил истеъмол қилган. Қолган ярми бўлса, таркибида ёғ ва углевод кам, оқсил кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилган. Тажриба динамикасини кузатган тадқиқотчилар қуйидаги хулосаларга келган.

Тўйимли маҳсулотларни танлаш керак
Таомномага балансловчи маҳсулот қўшиб парҳезни «алдаш» мумкин. Табиий ва сифатли маҳсулотлар хусусан балиқ, сабзавотлар, ширин бўлмаган мевалар, ўсимлик ёғи кабиларни истеъмол қилиш керак. Масалан, пишлоқ ўрнига авакадо ейиш керак чунки ушбу мева витаминларга бой ҳисобланади.

Фото: Yoga Journal
Оқ ундан тайёрланган таомлардан воз кечинг
Чунки бундай таомлар сиз интилаётган вазн рақамидан фақат ва фақат узоқлаштиради. Яхшиси, дон маҳсулотларидан тайёрланган нонни, қуймоқ ва панкейк тайёрлаш учун бодом унини танланг.

Фото: Healthline
Парҳез асосини сабзавотлар ташкил қилсин
Сабзавотлар таркибида калория кам ва витаминлар кўплиги билан аҳамиятли. Сабзавотга бой таомни истеъмол қилар экансиз, ўзингизни узоқ вақт тўқ ҳис қиласиз ва организмингиз зарарли маҳсулотлардан узоқ бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 314
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 349
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар