«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 08:11
ЎЗO‘Z

«Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди

06 апр, 15:28 1 273 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди Фото: «Ўзбекистон 24»
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган чоралар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётганини айтиб ўтди.

«Ўзбекистон дунёдаги тавсияларни биринчилардан бўлиб бажарган ва мамлакат нуқтайи назаридан барча тавсияларга итоат этган мамлакатлар қаторида эътироф этилди. Яъни биз керакли тавсияларни, айрим ҳолатларда ортиғи билан чораларни кўрдик. Буёғи халқимиз, унинг маданияти, сабр-тоқати, айтилаётган гигиена қоидалари ва чеклов чораларига амал қилишига боғлиқ бўляпти», деди Шодмонов.

Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли ҳаракатланишининг чекланмаслиги касаллик жуда тез тарқалиши ва мамлакатнинг иқтисодиёти, соғлиқни сақлаш тизимига ўз таъсирини кўрсатиб, уни шок ҳолатига келтириши ва ёрдам бериш имкониятини йўқ қилаётгани, бу каби ҳолатлар Европанинг қатор мамлакатларида кузатилаётганини қайд этиб ўтди.

Вазир шу кунгача аниқланган беморлар орасида талаблар ва тавсияларга қулоқ солмаганлар борлигини афсус билан таъкидлади ва ўзининг коронавирус билан зарарланганини била туриб вақтида мурожаат қилмаган шахслар бошқаларга қараганда кўпроқ одамга вирус юқтирганини маълум қилди.

«Ҳозиргача аниқланган беморлар орасидан талаб ва тавсияларга амал қилмаётганлари жуда кўп. Масалан, 15 март куни коронавирус аниқланган бемор бутун оиласига ва иш жойидаги жами 15 нафар кишига вирус юқтирган.

27 март куни Андижонда касаллиги аниқланган шахсдан ота-онасига коронавирус юққан. Унинг отаси яна 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган. Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган. Бир кишидан жами 46 нафар одамга коронавирус тарқалган. Афсуски, бу беморимиз касаллик белгилари кўрина бошлаганда ҳам шифокорларга хабар бермаган.

Тошкент шаҳридаги беморимиз турмуш ўртоғи билан Туркияга бориб келган. У оила аъзолари бўлган 8 кишига касаллик юқтирган. Уларнинг барчасини ҳозир даволаяпмиз.

Тошкент вилоятидаги яна бир беморимиз эса 26 мартда касаллик бошланганига қарамай 5 кун давомида уйида ётган. У фақат 30 март куни шифокорларга мурожаат қилган ва уни даволашга олдик. Айни вақтда уни сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппаратига улаб қўйишга мажбур бўлганмиз.

Тошкент вилоятидан бошқа бир беморимиз эса йўталиш, тана ҳарорати кўтарилиши ва нафас сиқишига қарамай тўртта ташкилотга борган. Биз мажбур бўлдик ўша ташкилотларнинг барчасини ёпишга. Бу бемор 52 кишига касалликни юқтирган.

Яна бир бемор учта ташкилотда ишлаётган бўлган. У ўзида касалликни сезиб туриб ишлашда давом этган ва 46 нафар кишига вирус юқтирган.
У сабабли 100дан ортиқ инсонларни кузатувга олишга мажбур бўлдик. Касаллик бошланганини билгани ҳолда шунча одам билан мулоқотда бўлган

Аслида, бу каби ҳолатлар жиноят. Била туриб шунча одамга касални юқтириш хиёнатдир
», дейди Шодмонов.
Вазир коронавирус тарқалишининг олдини олишда интизомга риоя этилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Қачонки интизом бўлса, барча тартиб-қоидага бўйсуниб, икки ҳафта уйимизда ўтирсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Шунда биринчи навбатда оила аъзоларимизни сақлаб қолган бўламиз», деди Алишер Шодмонов.

У карантин қоидаларига оилада ҳам риоя этиш кераклиги, яқинлар билан қучоқлашиб кўришмаслик, улар билан мулоқотда масофани сақлаш кераклигини таъкидлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шодмонов: «Касаллигини била туриб, вақтида мурожаат қилмасдан 50дан ортиқ кишига вирус юқтирганлар бор» 06 апр, 14:46
  • Алишер Шодмонов: «Янги касаллар аниқланиши ёмон, лекин аниқланмаслиги ундан ҳам ёмон» 06 апр, 14:28
  • Хитой Ўзбекистон билан коронавирусга қарши кураш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди 20 мар, 20:40
  • Алишер Шодмонов: Спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермайди 20 мар, 20:20
  • Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни қандай енгиш кераклигини айтди 15 мар, 22:39
  • Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди 21 фев, 21:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Содиқ Сафоев Қирғизистон парламенти спикери билан видеомулоқот қилди 05 июн, 08:00 4
  • Apple АҚШдаги тартибсизликлар вақтида ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда 05 июн, 07:30 92
  • Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда 05 июн, 07:00 101
  • Норвегияда кўчки бир нечта уйни денгизга олиб кетди (видео) 05 июн, 06:30 257
  • Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 300 ўзбекистонлик бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинади 05 июн, 06:00 383
  • Қирғиз депутатининг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби 05 июн, 00:45 2 077
  • Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» бош мураббийига айланди 05 июн, 00:30 232
  • Президент Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган янги айланма йўл лойиҳасини бориб кўрди 05 июн, 00:05 232
  • Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди 04 июн, 23:53 746
  • Гиёҳвандликни ташлаган қиз таниб бўлмас даражада ўзгарди 04 июн, 23:21 1 102
  • Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди 04 июн, 23:00 891
  • Инновацион асрнинг табиий ифори… 04 июн, 22:39 291
  • Бўлимлар