«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

Туркия ташқи ишлар вазири коронавирус офатидан халос бўлиш йўлини айтди

06 апр, 13:10 3 822 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия ташқи ишлар вазири коронавирус офатидан халос бўлиш йўлини айтди Фото: “Anadolu” агентлиги
Коронавирус пандемиясига қарши дунё давлатлари кескин чоралар кўрмоқда, лекин индивидуал ҳаракатлар етарли бўлмайди, деб ёзади Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли АҚШнинг «The Washington Times» газетасида чоп этилган мақоласида.

Вазирга кўра, глобал синов cоғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт жабҳасида глобал чора-тадбирларни талаб қилмоқда. Бу жараёнда халқаро ташкилотлар молиявий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ускуналарни таъминлаш бўйича фаоллик кўрсатиши лозим.

«Глобал пандемия даврида кемага тушганнинг жони бирдир. У ҳеч бир жамиятни ва ҳеч бир шахсни аямайди. Шунинг учун, биз ўзимизни бошқалардан, ижтимоий ўзаро муносабатлардан узоқлаштиришимиз керак. Пандемия Антарктидадан ташқари барча қитъаларга тарқалди, ушбу вирусни юқтириб олганлар сони кескин равишда ортиб бормоқда», – деб ёзади Мавлуд Човушўғли.

Қайд этилишича, инсоният пандемия боис узоқ муддатли иқтисодий бадаллар тўлашга маҳкумдир. Қолаверса, эпидемия дунё сиёсати ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши, дунё ҳукуматларини қийин аҳволга солиши муқаррар. Шу боис халқаро ҳамжамият ошиғич чора-тадбирлар кўриши лозим.

Туркия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарига кўра, G20 глобал инқирозни бошқариш учун энг мақбул формат саналади. 2008 йили дунё иқтисодиёти инқирозга учраган даврда ҳам «Катта йигирмалик» ташаббус кўрсатгани маълум.

«Биз G20 раҳбарларини ушбу глобал эпидемияга қарши курашда бирдамлик, глобал иқтисодиёт ҳамда чекланмаган савдони ҳимоя қилиш мажбурияти ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаймиз. G20’нинг келишилган асосий чораларидан бири – SWАP битимларини кенгайтиришдир. G20 томонидан «Тажрибали давлат хизматчиларини мувофиқлаштириш гуруҳини тузиш” бўйича таклифимиз қабул қилинганидан ҳам мамнунмиз. Чунки биз чегарани бошқариш ва фуқароларни ўз мамлакатларига қайтариш каби масалалар бўйича келишган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак», – дейди Туркия ТИВ.

М.Човушўғли, шунингдек, айни пайтда муҳожирлар ва қочқинларни ҳимоя қилиш ҳам муҳим вазифа эканига эътибор қаратган.

«Глобал таъминот тармоқлари ва юк ўтказмалари тўсиқсиз ишлаши керак. Эҳтиётсизлик билан фойдаланилган сиёсат воситасига айланган санкциялар инсонпарварлик нуқтаи назаридан баҳоланиши керак. Эронга қаратилган санкциялар нафақат эронликларга, балки қўшниларига ҳам зарар етказмоқда. Глобал пандемиянинг бу даврида хавф янада катта. Энг кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, айниқса, Африка эътиборсиз қолмаслиги керак», – деб ҳисоблайди турк дипломати.

Расмий Анқарага кўра, глобал офат турли низо ва зиддиятларни ортга суришни тақозо этмоқда. Зотан, дунё бир муштга дўнмас экан, коронавирус офатини асло енгиб бўлмайди.

«Барчамизни ташвишга солган ва глобал миқёсда жавоб бериш зарурати бўлган яна бир масала бу – одамларга, экотизимга, иқтисодиётга ва виждонимизга оғир бадалларни келтириб чиқарадиган низоларни тугатиш. Шу боис биз халқаро ҳамжамиятни, жумладан, Яқин Шарқни зиддиятларни ортга суришга, можароларга барҳам бериб, жиддий мулоқот ва муросага интилишга чақирамиз. Пандемия оқибатида ҳар бир инсон ва дунё саломатлик учун курашаётган бир пайтда геосиёсий рақобат ва сиёсий низолар ҳеч қандай маънога эга эмас», – дейди муаллиф.

Таъкидланишича, инсоният ҳаёти коронавирусдан кейин асло аввалгидек бўлмайди, дунё жиддий ўзгаришларга учрайди. Офатдан халос бўлиш эса оқилона қарорларга боғлиқдир.

«Бугунги глобал пандемия борасида давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор эртанги дунё тартибининг келажагини белгилаб беради», – деб ёзади М.Човушўғли.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳам коронавирус пандемиясига қарши кескин чоралар орқали курашмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, ушбу мамлакатда СOVID-19 инфекциясига чалинганлар 27 минг нафардан ошди, ундан вафот этганлар эса 574 кишини ташкил этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Туркияда коронавирусга қарши вакцина жониворларда муваффақиятли синовдан ўтказилди.

С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 2
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 1
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар