«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 08:19
ЎЗO‘Z

Шотландия бош шифокори карантинни бузгани учун истеъфога чиқди

06 апр, 11:38 1 941 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шотландия бош шифокори карантинни бузгани учун истеъфога чиқди Фото: AFP
Шотландия бош шифокори Кэтрин Кэлдервуд коронавирус пандемияси вақтида карантинни икки марта бузгани учун истеъфога чиқди.
Бу ҳақда Шотландия ҳукумати хабар қилди.

У бош шифокор сифатида одамларга уйда қолишни тавсия қилишига қарамасдан, ўзи бунга амал қилмай, дам олиш кунлари соҳилбўйида жойлашган ҳордиқ чиқариш уйига борган. Унинг ҳаракатланиши The Scottish Sun нашри фотомухбирлари объектига муҳрланган. Шунингдек, Кэлдервуд карантин тартибини икки марта бузгани аниқланган ва бу жамоатчилик томонидан унинг янада қораланишига олиб келган.

Бош шифокор қоидаларни бузгани ва ноўрин хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган ва Шотландия ҳукумати матбуот анжуманларидан четлатилган. Шотландия бош вазири Никола Стержен Кэлдервудни ҳимоя қилишга уринган, бироқ охир-оқибат уни истеъфога чиқаришга қарор қилинган.

“Бугун кечки пайт биринчи вазир билан яна бир суҳбатимиз бўлиб ўтди ва қилмишимга асосли эътибор коронавирус пандемиясини енгиш учун мамлакатга ёрдам беришда ҳукумат ва тиббий ходимларни фавқулодда муҳим ишидан чалғитиши мумкинлигига рози бўлдик. Мен бош шифокор лавозимидан юракда оғриқ билан истеъфога чиқмоқдаман”, деб айтган Кэлдервуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди 11 мая, 08:11 0
  • Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди 11 мая, 07:31 3
  • Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади 11 мая, 07:06 11
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 58
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 436
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди 11 мая, 07:31 3
  • Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади 11 мая, 07:06 10
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 39
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 48
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 58
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 82
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 436
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 62
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 60
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 366
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 61
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 59
  • Бўлимлар