«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

Елизавета II коронавирус пандемияси муносабати билан миллатга мурожаат қилди

06 апр, 10:08 1 783 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Елизавета II коронавирус пандемияси муносабати билан миллатга мурожаат қилди Фото: REUTERS
Британия қироличаси Елизавета II коронавирус пандемияси муносабати билан миллатга режадан ташқари мурожаат қилди. У ўз нутқида пандемияни мамлакат учун “изтироблар вақти” эканини айтди ва британияликларни у олиб келадиган синовларни қабул қилишга чақирди.

93 ёшли қиролича келажакда ҳамма бу қийинчиликларни енгиб ўта олганлари билан фахрлана олишларига умид билдирган. “Биздан кейин келадиганлар бу авлоддаги британияликлар аввалгилари каби кучлидир, деб айтадилар”, деб таъкидлаб ўтган қиролича. У, шунингдек, яхши кунлар қайтиши ва одамлар яна дўстлари ва яқинлари билан кўриша олишларини айтган.

Елизавета II жорий шароитда интизомли бўлиш муҳимлигини таъкидлаб ўтган ва ҳукумат тавсияларига амал қилиб, уйларида қолаётган британияликларга миннатдорлик билдирган. Қиролича барча давлатлар пандемияга қарши кураш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштираётганини таъкидлаб ўтган.

Биз фаннинг улкан ютуқларини ва шифо топишга интилишдан фойдаланиб, бутун дунё халқлари билан саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирмоқдамиз. Биз муваффақиятга эришамиз ва бу муваффақият ҳар биримизга тегишли бўлади”, деб таъкидлаб ўтган қиролича.

Елизавета II жорий вазият унга 1940 йилни эслатишини, ўшанда у марҳум синглиси Маргарет билан бирга Виндзор саройидан немис бомбардимонларидан эвакуация қилинган болалар билан суҳбатлашганини айтиб ўтган.

Қиролича ўз нутқида Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги We'll meet again (Биз яна учрашамиз) қўшиғи сўзларини ёдга олган. “Биз ҳали кўп нарсани бошдан ўтказишимизга тўғри келса-да, яхши кунлар яна қайтади. Биз яна дўстларимиз, оилаларимиз билан бирга бўламиз, яна кўриша оламиз”, деб айтган Елизавета II.

Қиролича, шунингдек, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ҳам алоҳида миннатдорлик билдирган. “Биргаликда бу касалликни енгамиз ва сизга шуни ваъда қиламанки, агар бирдам ва матонатли бўлиб қолсак, касалликни енга оламиз”, деб таъкидлаб ўтган қиролича.

Елизавета II’нинг мурожаати Виндзор саройида ёзилган. Bloomberg ахборот агентлигининг маълум қилишича, суратга олиш гуруҳидан мурожаат ёзилган хонада фақатгина оператор бўлган. У қироличани хавфга қўймаслик учун ҳимоя кийимида бўлган.

Елизавета II бугунги кунгача миллатга 4 марта режадан ташқари мурожаат қилган: 1991 йилда Форс кўрфазидаги уруш вақтида, 1997 йилда малика Диана дафн этилиши олдидан, 2002 йилда она қиролича ўлимидан кейин ва 2012 йилда ўзининг тахтга ўтирганининг 60 йиллиги нишонлангандан кейин.
Елизавета II, коронавирус, пандемия




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар